Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий банк олтин ва кумуш тангалар нархини янгилади
Ўзбекистон Марказий банки эсдалик тангаларини сотиш нархларини янгилади, улар 12 декабрдан кучга киради:
• 1 олтин танга - 12,9 млн сўм;
• 1 кумуш танга - 243 минг сўм.
Шу тариқа, бугундан бошлаб олтин тангалар нархи 100 минг сўмга, кумуш тангалар 2 минг сўмга ошган.
Нархлар Лондон қимматбаҳо металлар ассоциациясининг (LBMA) белгиланган нархи ва ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбати асосида қўйилган.
Сотувга 1994-2009 йилларда зарб этилган, 2 хил олтин ҳамда 14 хил кумуш эсдалик тангалари қўйилган бўлиб, уларнинг асиллик даражаси 999,9 ҳамда оғирлиги 31,1 граммдан иборат. Эсдалик тангасининг оғирлиги, ишлаб чиқариш хусусиятларидан келиб чиқиб, кўрсатилган параметрлардан 0,01 граммга фарқ қилиши мумкин.
Мавзуга оид
11:59
Yangi Bank'нинг лицензияси бекор қилинди
19:58 / 14.01.2026
10 та тижорат банки ва 1 та микромолия ташкилотига жарима қўлланди
12:24 / 10.01.2026
Ўзбекистонликлар 2025 йилда инфляция 12 фоиз бўлди деб ҳисобламоқда – МБ
13:10 / 08.01.2026