Марказий банклар ноябр ойида 45 тонна соф олтин харидини амалга оширди, дея хабар бермоқда Жаҳон олтин кенгаши.

Энг йирик харидорлар — Полша (12 тонна) ва Бразилия (11 тонна) Марказий банки бўлди. Учликка Ўзбекистон Марказий банки (10 тонна) ҳам кирган.
Шунингдек, Қозоғистон (8 тонна), Қирғизистон (2 тонна) Чехия (2 тонна), Хитой (1 тонна) ва Индонезия (1 тонна) марказий банклари ҳам қимматбаҳо металл харидини амалга оширишган.

Йил бошидан буён 11 ойлик даврни ҳисобга олганда эса Ўзбекистон Сингапур ва Россиядан кейинги учинчи энг йирик олтин сотувчи мамлакат ҳисобланади. Асосий харидорлар — Полша (95 тонна), Қозоғистон (49 тонна) ва Бразилия (43 тонна).
Маълумот учун, 2025 йилнинг январ-ноябр ойларида Ўзбекистон умумий ҳисобда 9,9 млрд долларлик (+70,9 фоиз) олтин сотган. Бу умумий экспортнинг 37,1 фоизини ташкил этади.
















