Жамият | 10:29 / 17.02.2018
50730
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада аёл ўз чақалоғини ўлдирди

Фарғона вилоятининг Бувайда туманида 3 февраль куни туман ИИБга тушган хабарга кўра, шу йил 1 февраль соат 15.00ларда Чиркай маҳалласида яшовчи, уй бекаси, 1981 йилда туғилган З.Р. уйи ҳожатхонасида жинси ўғил болага мансуб бўлган чақалоқ туғиб, уни парвариш қилмай қасддан ўлдириш мақсадида, ўзининг кийими билан чақалоқнинг  бутун танаси ва юз қисмини ўраб, ҳарорати совуқ бўлган хонага яшириб қўйиши натижасида чақалоқ вафот этган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

З.Р. уйида жасадни 3 кун ҳеч кимга билдирмай сақлаб келганлиги аниқланган. Натижада З.Р. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид