Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ла Лига. «Барселона» 7та гол урилган ўйинда «Бетис»ни енгди. Гризманнда дубль
Фото: Twitter/LaLiga
Ла Лигада 2-турнинг охирги ўйини якунланди. Ўз майдонида «Бетис»ни қабул қилган «Барселона» 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Каталонияликлар сафида Антуан Гризманн иккита гол урди ва битта голга ассистентлик қилди.
Жамоаларнинг «Камп Ноу»да ўтган йилги ўйинида ҳам 7та гол урилган ва унда «Бетис» 4:3 ҳисобида ғалаба қозонганди. Шу тариқа Мессисиз ўйнаган «Барселона» реванш олишни уддалади. «Бетис» сафида Набил Фекир ҳам илк голини уришга эришди. «Барселона» мавсумдаги очколар сонини очган бўлса, «Бетис»да ҳамон 0 очко қолди.
Ла Лига. 2-тур
Барселона – Бетис 5:2
Голлар: Гризманн (41, 50), Карлес Перес (56), Альба (60), Видаль (77) – Морон (79), Фекир (15).
Барселона: тер Стеген, Лангле, Пике, Семеду, Серджи Роберто, Рафинья (Фирпо, 81), де Йонг, Карлес Перес (Фати, 78), Бускетс (Видаль, 74), Альба, Гризманн.
Бетис: Дани Мартин, Бартра, Сидней, Эмерсон, Педраса, Гуардадо (Хоакин, 61), Вильям Карвалью, Тельо (Каптум, 61), Каналес (Лайнес, 75), Фекир, Морон.
Мавзуга оид
12:27 / 22.12.2025
«Барса» қишки чемпион, «МЮ» яна ютқазди. Кун ўйинлари
22:11 / 14.12.2025
Саудия шаҳзодаси "Барселона" клубини сотиб олмоқчи
14:34 / 14.12.2025
Салоҳ қайтди ва рекорд ўрнатди, «Арсенал» ва «Барса»да қийин ғалаба
10:09 / 07.12.2025