Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги «Қуюв механика заводи» ҳудудида ёнғин юз берди
10 май куни соат 13:25да 101 рақамига Бектемир тумани Х.Бойқаро кўчасида жойлашган қуюв-механик заводи ҳудудида ёнғин юз бераётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Тошкент ИИББ хабарида айтилишича, цистернадан сизиб чиққан мазут (нефть қолдиғи) ёқилғиси ёниб кетган.
Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларининг тезкор ҳаракати туфайли ёнғин ўчирилди. Ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқлаштирилмоқда. Жабрланганлар йўқ.
«Ҳурматли фуқаролар, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш кераклигини эслатиб ўтамиз», - дейилади ИИББ хабарида.
Мавзуга оид
20:18 / 15.01.2026
Тошкентдаги айрим кўчаларда жамоат транспорти ҳаракати схемаси ўзгартирилади
12:08 / 14.01.2026
102 га қўнғироқ қилиб, “Трампга чора кўришни” сўраган фуқаро маъмурий жазога тортилди
08:50 / 14.01.2026
Мирзо Улуғбек туманида кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди
15:29 / 13.01.2026