Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
YouTube дизлайк ҳисобини беркитади. Ёқмаган видеога дизлайк босиш сақлаб қолинади
10 ноябрдан бошлаб YouTube видеотасвирлар остидаги дизлайк ҳисоблагични беркита бошлайди. Видеоҳостинг блогида маълум қилинишича, энди салбий баҳолар сонини фақат ролик эгалари кўра олишади.
Фото: stock.adobe.com
Томошабинлар ўзларига ёқмаган видеороликка дислак тугмасини аввалгидек босишлари мумкин бўлади — тугманинг ўзи жойида туради. YouTube шу йўл билан блогерлар ва бошқа видео муаллифларни Интернетда таъқиб қилишдан ҳимоя қилмоқчи.
«YouTube’да дизлайклар ҳисоблагичи махфий бўлади, лекин дизлайк тугмасининг ўзи жойида қолади», — дейилади платформа матбуот хизмати хабарида.
Компаниядагиларнинг фикрича, тугманинг бўлмаслиги айрим видеоларни оммавий равишда минуслаб ташлашга рағбатни йўқотади. Янгилик энди иш бошлаётган ва «адолатсиз равишда» ҳужумларга дучор бўлаётган блогерларни ҳимоялаш учун қилинмоқда.
«Тажриба давомида айрим томошабинлар “Ёқмади” белгисининг миқдори видеони кўриш ҳақида қарор қабул қилишда ёрдам беришини айтишди. Биз буни тушунамиз. Бироқ шу билан бирга ҳисоблагичнинг беркитилиши YouTube ҳамжамиятига фойда келтиради. Бу муаллифлар юзма-юз келадиган асоссиз салбий фикрларга қарши курашиш йўлидаги қадамлардар бири.
Биз ўзаро ҳурмат ва инклюзив муҳит яратишни мақсад қилганмиз. У ерда муаллифларда муваффақиятга эришиш ва ўзини хафв-хатарсиз намоён қилиш имконияти тақдим этилади», —дейилади компания баёнотида.
Аввалроқ платформа ўтказган тажрибада аён бўлишича, дизлайклар ҳисоблагичи бўлмаслиги салбий баҳолар сонини кескин камайтирар экан. Кўпчилик фойдаланувчилар видеони кўриш ё кўрмаслик масаласида дизлайклар сонига эътибор беришига қарамасдан, тугмани ёнидаги сонларни олиб ташлашга қарор қилинган.
Дизлайкларни беркитиш масаласи ҳақида YouTube шу йил март ойидаёқ хабар қилган эди. Ўшанда муаллифларнинг ўзи салбий баҳолар сонини кўрсатиш керак ёки йўқлиги борасида қарор қабул қилиши назарда тутилаётган эди.
Мавзуга оид
18:08 / 12.03.2026
YouTube сиёсатчилар ва журналистларни дипфейклардан ҳимоя қилишни бошлайди
22:58 / 10.02.2026
«Қарамлик машиналари» - Instagram ва YouTube устидан суд жараёни бошланди
20:35 / 30.01.2026
YouTube сунъий интеллект контентли йирик каналларни ўчиришни бошлади
15:27 / 22.12.2025