Ўзбекистон | 14:59 / 14.05.2024
9793
2 дақиқада ўқилади

15 майдан Тошкентдаги барча транспорт карта сотиш шохобчалари ёпилади

Шохобчалар вазифаларини марказий почта бўлимлари бажаради. Унда йўловчилар АТТО транспорт картасини сотиб олиш, ҳисобини тўлдириш ёки тариф сотиб олиш хизматларидан фойдаланишлари мумкин.

Фото: Kun.uz

15 май кунидан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча транспорт карта сотиш шохобчалари фаолияти тўхтатилади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ маълум қилди.

Таъкидланишича, АТТО транспорт карталарини харид қилиш, ҳисобини тўлдириш ва тариф сотиб олиш хизматлари Узпост алоқа бўлимларида (марказий почта бўлимларида) амалга оширилади.

Шунингдек, республиканинг Самарқанд, Бухоро, Андижон, Хоразм, Наманган, Жиззах, Фарғона вилоятлари ва Қарши, Термиз, Нукус шаҳарларидаги почта бўлимларида ҳам шу хизматлардан фойдаланиш мумкин.

“Тошшаҳартрансхизмат” жамоат транспортларида электрон тўловлардан қулайроқ фойдаланиш учун АТТО мобил иловаси виртуал карта очиш имкони борлигини, у транспорт картанинг барча функцияларини бажаришини эслатган.

Маълумот учун, апрел ойида жамоат транспорти орқали жами 32,3 млндан зиёд транзакция амалга оширилган бўлиб, шунинг 13,8 млни транспорт (5,7 миллиони тариф карталари орқали), 11,4 млни эса банк карталари ҳиссасига тўғри келади.

Йўловчиларнинг виртуал карталар ёрдамида амалга оширган транзакциялари сони жами 142 мингтани ташкил этади.

Мавзуга оид