Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Нурафшон шаҳрида амалга ошириладиган лойиҳалар билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Нурафшон шаҳрида бош режа асосида амалга ошириладиган лойиҳалар билан танишди.

Маълумки, 2017 йили Тошкент вилояти маркази ушбу шаҳарга кўчирилган, ўтган йили унинг бош режаси ишлаб чиқилган эди. Бугунги кунда бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Тошкент йўли кўчаси кенгайтирилиб, бир қаватли эски иморатлар ўрнида кўп қаватли уйлар, офислар, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари қурилмоқда. Йил охиригача 8та банк филиали ва 9та маъмурий бино фойдаланишга топширилади.

Давлат раҳбарига бош режага асосан шаҳарнинг марказий қисмини батафсил режалаштиришга оид маълумотлар берилди. Унга мувофиқ, бу ерда Тошкент вилояти ҳокимлиги, вазирлик ва идоралар бошқармалари, маданият объектлари, университет ва мактаблар, шифохона, спорт мажмуалари бўлиши режалаштирилган. Кўп қаватли уйлар энергия тежайдиган материаллардан қурилиши кўзда тутилган.

Президент биринчи навбатда инфратузилма тармоқларини мустаҳкам қилиб қуриш лозимлигини таъкидлаб, уларни сифатли эксплуатация қиладиган мутахассислар тайёрлаш, вазирлик ва идоралар биноларини оптимал жойлаштириш бўйича топшириқлар берди.



Мавзуга оид
07:51 / 02.04.2026
Тошкент вилоятида адвокат 10 минг доллар билан ушланди
16:45 / 16.03.2026
Хизмат бурчини бажараётиб вафот этган бекободлик ходимга ҳам уй бериладими?
18:53 / 11.03.2026
Бекободда 11-синф ўқувчиси ўлдирилди: гумонланувчилар қўшни мактаб ўқувчилари
11:22 / 07.03.2026