Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрида давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари ўзгартирилмади
Тошкент шаҳар ҳокимининг «2021 йил учун Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ставкалар ўзгартиришларсиз, 2020 йилда белгиланган даражада қолдирилди.
Norma’нинг ёзишича, қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
2021 йил учун Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун қўлланиладиган 1 кв.м учун ижара тўловининг энг кам ставкалари (1);
Ижара тўловини (ижара тўловининг базавий ставкасини) ҳисоблаш тартиби ҳамда қўлланиладиган коэффициентлар (2);
Тошкент шаҳридаги марказий магистрал кўчалар рўйхати (3).
Ижарага бериладиган майдонлардан фойдаланиш мақсадларига ўзгартиришлар киритилди, энди металлолом ва иккиламчи қоғоз маҳсулотларини қабул қилиш учун бинони ижарага олиш мумкин. Шунингдек, ижарага бериладиган майдонлардан фойдаланиш мақсадларига нотариал хизматлар ҳам киритилган (103-б.).
Қарорга мувофиқ ижара тўлови ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар (2) Тошкент шаҳар ҳокимининг 24.02.2015 йилдаги 162-сон қарорида белгиланган чегараларга асосан аниқланади:

Тошкент шаҳридаги марказий магистрал кўчалар рўйхати (3) тўлдирилди, энди ундаги кўчалар сони 96тага етди.
Тошкент шаҳар ҳокимининг 31.01.2020 йилдаги 100-сон қарори ўз кучини йўқотди.
Мавзуга оид
20:18 / 15.01.2026
Тошкентдаги айрим кўчаларда жамоат транспорти ҳаракати схемаси ўзгартирилади
12:08 / 14.01.2026
102 га қўнғироқ қилиб, “Трампга чора кўришни” сўраган фуқаро маъмурий жазога тортилди
15:29 / 13.01.2026
Қорақалпоғистон ва Тошкентда қалбаки доллар ўтказмоқчи бўлганлар ушланди
23:15 / 11.01.2026