Light | 15:15 / 10.05.2019
22873
2 дақиқада ўқилади

Швейцариядан фотожамланма: Альп тоғлари Kun.uz объективида

Швейцарияда сайёҳларга ташриф буюриш тавсия этиладиган жойлар талайгина. Улар орасида мамлакатнинг қоқ юрагида жойлашган Люцерн шаҳарчаси ва унинг яқинидаги Пилатус тоғлари алоҳида ўринга эга.

Кантонлар юртига сафаримиз давомида Альп тизмасининг бир бўлаги саналувчи мазкур маскандан олган таассуротларимизни видео ҳамда суратлар воситасида баҳоли қудрат ўқувчиларимизга илинишни жоиз топдик.

Жонли табиатнинг Люцерндагидек бетакрор манзараларини жаҳоннинг бошқа масканларида учратиш қийин. Дунёда кишини ҳайратга солувчи табиий ландшафтлар жуда кўп, аммо уларнинг аксариятига бориш учун узоқ масофаларни босиб ўтиш талаб этилади, етиб борилганда ҳам альпинизмдан йироқ оддий сайёҳга ана шу гўзалликдан тўла баҳра олиш имконияти яратилмаган.

Фото: Wikipedia

Пилатус тоғлари айни шу жиҳати билан туристларни ўзига жалб этади. Бу ердаги улуғвор тоғлар тепасида қад ростлаган меҳмонхоналар, денгиз сатҳидан 2100 метрдан баландроқда қурилган томошагоҳ-майдонлар, улкан қоялар оралаб узоқ масофаларга чўзилган канат йўллари инсонга бир зумда табиат бағрига сингиб кетишга имкон беради.

Фото: TripAdvisor
Фото: TripAdvisor

Пилатус юқорисидаги туристик иншоотларнинг ташкил этилиши XIX асрга бориб тақалади. 1889 йилда Альпначстад қишлоғидан ушбу тоғлар томон 4618 метрлик илк темирйўл очилган эди. Орадан 130 йил ўтганига қарамай, у ҳамон жаҳондаги энг ўткир қияликда (48%) жойлашган темирйўл бўлиб қолмоқда. Альп чўққилари ва Люцерн кўлининг ҳайратланарли панорамасини намойиш этувчи канат йўли ва бошқа туристик иншоотларнинг ҳам қурилганига бир асрдан ошган.

Фото: TripAdvisor
Фото: TripAdvisor

Қуйида биз гувоҳ бўлган манзаралардан суратлар жамланмасини келтириб ўтамиз.

Мавзуга оид