Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев эртага Сурхондарёга боради
Жорий йил 1-2 июнь кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи режалаштирилган.
Kun.uz мухбири хабарига кўра, бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов томонидан ўтказилган брифингда маълум қилинди.
“Бугун ҳурматли президентимиз ҳузурида туризмни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти бўлади.
Биринчи ва иккинчи июнь кунлари давлатимиз раҳбарининг Сурхондарё вилоятига ташрифи режалаштирилган.
Жума куни ер ҳисоби ва давлат кадастрлари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиши мўлжалланган”, деди Шерзод Асадов.
Маълум қилинишича, режалаштирилган тадбирлар ҳақида ҳафта давомида хабар бериб борилади.
Мавзуга оид
18:21 / 17.01.2026
Сурхондарёда автосалон мансабдори юзлаб одамни чув туширди
11:12 / 14.01.2026
Сурхондарёда 9-синф ўқувчиси 11-синф ўқувчиси томонидан зўрлангани айтилмоқда
13:13 / 30.12.2025
Фарғона водийси ва Сурхондарёга тезюрар электропоездлар қатнови йўлга қўйилади
17:52 / 24.12.2025