Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда 9-синф ўқувчиси 11-синф ўқувчиси томонидан зўрлангани айтилмоқда
Сурхондарё вилояти Денов туманида вояга етмаган ўқувчилар иштирокида жинсий зўравонликка оид ҳолат ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Болалар омбудсмани мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилаётганини билдирди.
Фото: Kun.uz
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Денов туманидаги 64-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар ўртасида жинсий зўравонликка оид ҳолат юз бергани ҳақида хабарлар тарқалди. Маълум қилинишича, мактабнинг 11-синф ўқувчиси шу таълим муассасасида ўқийдиган 9-синф ўқувчисига нисбатан жинсий зўравонлик содир этган.
Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига кўра, мазкур ҳолат бир неча ой аввал мактаб ҳудудидан ташқарида ва ўқув жараёнидан ташқари вақтда содир бўлган. Ҳодиса тафсилотлари мактаб маъмурияти томонидан ўрганилиб, ота-оналар иштирокида муҳокама қилинган ва тегишли тартибда ички ишлар органларига хабар берилган.
“Воқеа вояга етмаганлар иштирокида содир бўлгани сабабли иш материаллари ваколатли органлар томонидан амалдаги қонунчилик доирасида ўрганилмоқда ва ҳуқуқий баҳо берилмоқда”, - дейилади расмий маълумотда.
Болалар омбудсмани Kun.uz’га мазкур ҳолат бўйича терговга қадар текширув ишлари олиб борилаётганини айтди.
“Тергов органи ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб бормоқда. Болалар омбудсмани бу борада ўз кузатувини олиб боряпти. Бола манфаатларига кўра, ҳозирда иш ҳолатларини батафсил очиқлаш мақсадга мувофиқ эмас”, дейилади омбудсман маълумотида.
Мавзуга оид
14:58 / 12.05.2026
Судя ёрдамчиси 53 минг доллар билан ушланди
11:04 / 30.04.2026
Деновда ўлим билан тугаган зўравонлик юзасидан 4 киши қўлга олинди
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
16:20 / 29.04.2026