Ўзбекистон | 20:35 / 20.11.2020
5178
2 дақиқада ўқилади
«Россиядаги меҳнат муҳожирларимиз ҳуқуқини ҳимояловчи тизим ҳалигача йўқ» — Сенат
Сенатда мигрантлар бўйича парламент сўровига ҳукуматнинг жавоби кўриб чиқилди. Жавобда битимларнинг Россияда амал қилиши масаласи очиқ қолган. Патент олишни осонлаштириш масаласи ҳалигача кўриб чиқиш босқичида қолмоқда.
Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари масаласида юборилган парламент сўровига ҳукуматнинг жавоби муҳокама қилинди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Сенатнинг халқаро муносабатларга масъул қўмитаси раиси Равшанбек Алимовнинг айтишича, сўровга мазмунан ва асосий ҳажмда жавоблар берилган бўлса-да, бир қатор муаммо ва камчиликлар етарли ёритилмаган.
Унга кўра:
- меҳнат миграциясига оид ҳукуматлараро битимларнинг Россия ҳудудида амал қилишини таъминлаш бўйича қилинган ишлар аниқ баён этилмаган;
- ҳалигача Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи тизим йўқ;
- фуқароларни Россияда ишлаш учун ташкилий асосда юбориш даражаси ниҳоятда паст; бу эса уларнинг ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашга салбий таъсир кўрсатмоқда;
- Патент, тиббий кўрик, рус тили имтиҳони ва бошқа масалаларга ечим ҳалигача кўриб чиқиш жараёнида қолмоқда;
- Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Россия томони билан имзолаётган турли келишувлари амалда фуқаролар муаммоларини ҳал этмаяпти.
Мавзуга оид
12:30
АҚШда Трампнинг республикачилари Сенатда кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:55 / 24.10.2024
“5 йилда 440 га яқин қонун муҳокама қилинди” - Сенат раиси
13:38 / 23.10.2024
Ердан фойдаланиш ҳақидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
13:04 / 23.10.2024