Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Барча маҳаллаларнинг номлари қайта кўриб чиқилади
Кадастр агентлиги томонидан ҳар бир маҳалланинг чегаралари кўриб чиқилиб, кадастр ҳужжатлари асосида халқ депутатлари кенгашларида тасдиқланади.
Фото: Kun.uz
Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар томонидан барча (жумладан, бир хил номда юритиладиган, номлари талабга жавоб бермайдиган) маҳаллаларнинг номлари уларнинг тарихий номланиши ва аҳоли фикридан келиб чиқиб, қайтадан кўриб чиқилади.
Маҳаллаларнинг номлари “Рақамли маҳалла” ахборот тизимида маҳалланинг ягона реестри модули орқали юритилиши таъминланади.
Кадастр агентлиги томонидан ҳар бир маҳалланинг чегаралари кўриб чиқилиб, кадастр ҳужжатлари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгашларида маҳаллаларнинг чегаралари тасдиқланади
Ҳар бир маҳалла биносига маҳалла чегаралари чизмаси ўрнатилади.
Мавзуга оид
10:06 / 21.03.2026
Шавкат Мирзиёев: Маҳалла — она юртимизнинг гўзал тимсоли
08:30 / 12.03.2026
Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш эвазига пул талаб қилган мансабдор ушланди
18:49 / 24.01.2026
Маҳаллани ривожлантириш миллий институти ташкил этилади
15:09 / 24.01.2026