Ўзбекистон | 14:02 / 29.12.2020
15330
5 дақиқада ўқилади

Ментал арифметика, тадбиркорлик ва аёл бахти — Динара Ҳакимова билан суҳбат

Kun.uz'нинг «Интеллект» рукни бу галги меҳмони – Тошкентдаги Aloha ментал арифметика мактаби асосчиси Динара Ҳакимова.

Суҳбатимиз аёл тадбиркор бўлишнинг ўзига хос томонлари, оила ва карьерада бирдек муваффақиятли бўла олиш ва албатта ментал арифметика мавзуларида кечди.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

«Ўз фарзандларим учун энг фойдали тўгаракни излаб, ментал арифметикани танлаганман»

— Тўрт фарзанднинг онаси сифатида, болаларимга ҳар томонлама фойдаси тегадиган дастур ҳақида кўп бош қотирганман. Уларни кўпгина тўгаракларга олиб борардим, лекин бу тўгараклардан кўнглим тўлмасди.

Интернетда халқаро дастурлар ҳақида маълумотлар қидира бошлаганман ва тасодифан, дунёга машҳур дастурга кўзим тушиб қолган. Бу – Aloha ментал арифметикаси эди.

Aloha – ментал арифметика бўйича дунёдаги энг машҳур дастурлардан бири. Уни аввало ўзим ўрганиб чиққанман. Шундан сўнг бу дастурдан нафақат фарзандларим, балки бутун ўзбекистонлик болалар ўрганиши керак, деган хулосага келганман ва шу мактабга асос солишга қарор қилганман.

«Ҳисоб-китоб – аслида айсбергнинг учи бўлиб кўринадиган қобилият холос»

— Бу дастур боланинг ақлий ўсишига катта таъсир қилади. Ментал арифметика бола миясининг иккала томони бир вақтнинг ўзида фаол бўлишини рағбатлантиради.

Бола аввалига абакус (қадимги чўт)да ишлашни ўрганади. Ундаги суякчаларни қимирлатиб, ўрганиб олади ва шундан кейин шу суякчаларни кўз олдида тасаввур қилишга ҳаракат қилади. Демак, боланинг тасаввур, визуализация қобилияти анчагина ўсади.

Динара Ҳакимова

Шу тасаввур қилган суякчаларни тасаввурида қимирлатиб, махсус формулаларни ишлатган ҳолда, натижани ҳисоблаб айтади.

Натижада ментал арифметика билан шуғулланган бола жуда тез ҳисоб-китоб қила олади. У мактабдаги тенгдошларидан фарқли равишда, калкулятор ёки ҳисоблаш учун бошқа гаджетлардан фойдаланиб ўтирмайди.

Тезкор ҳисоб-китоб – ментал арифметикани ўрганган боланинг фақатгина сизга кўринадиган қобилияти. Айсбергни тасаввур қилсак, бир неча хонали сонларни қўшиш-айириш, кўпайтириш-бўлиш каби амалларни жуда тез бажара олиш – бу шунчаки айсбергнинг бизга кўринадиган қисми.

Лекин аслида денгизнинг тагида, айсбергнинг кўринмай турган энг катта қисми бор. Бу қобилиятлар тўғридан тўғри кўзга ташланмайди. Лекин хотира, концентрация, визуализация, креатив фикрлаш қобилиятлари ҳам сезиларли ривожланади ва болажонлар ана шу қобилиятларидан умри давомида фойдаланадилар.

«Ҳамма ўқувчиларимиз мусобақаларда қатнашади. Халқаро мусобақалар – энг катта мотивация»

— Aloha дастуримиз мактабда аъло ўқийдиган ўқувчилар учун ҳам, ўзлаштириши паст ўқувчилар учун ҳам жуда фойдали. Машғулотлар болани диққатни жамлашга ўргатади.

Дастуримиз 5 ёшдан 13 ёшгача бўлган болалар учун. Лекин ҳозирги кунда кўп ота-оналар фарзандларини 4 ёшидаёқ олиб келишяпти. Улар учун ҳам гуруҳ очганмиз.

Ўқувчиларимизнинг ҳаммаси мусобақаларда иштирок этади. Xалқаро даражада ҳам кўплаб муваффақиятларга эришдик. Айнан халқаро мусобақалар – болаларимиз учун энг катта мотивация.

Биз учун нафақат бола кўрсатадиган натижа, балки унинг гармоник ўсиши ҳам муҳим. Ментал арифметикани ўрганган болалар ўзига ишонган ва лидерлик қобилиятларига эга бўлишига ҳаракат қиламиз.

Динара Ҳакимова билан тўлиқ интервьюни Kun.uz'нинг YouTube'даги саҳифасида томоша қилинг. Ментал арифметика ҳақида кўпроқ тушунча бериш мақсадида ўқувчилардан бирини арифметик амалларни бажаришга таклиф этдик.

Нафосат Тожибоева суҳбатлашди.
Тасвирчи – Муҳаммаджон Ғаниев.

Эслатиб ўтамиз, «Интеллект» лойиҳаси меҳмонлари YouTube'даги видео остида энг яхши изоҳ қолдирган томошабинларга совғалар тақдим этиб боради.

Интервьюдан қандай хулосалар олдингиз? Сиз ҳаётингизда мотивацияни кимдан ёки нимадан оласиз? Ҳаётингизда қайси воқеа кейинги ютуқларингиз учун бурилиш нуқтаси бўлган?

Шу каби саволларга YouTube'даги ушбу интервью остида ёзилган энг яхши 3та жавоб эгасини Динара Ҳакимова қуйидаги совғалар билан тақдирлайди:

  • «Aloha» мактабининг бир ойлик курсида ўқиш учун йўлланма;
  • махсус янги йил совғалар тўплами;
  • «Aloha» бренд сувенири ва поло-футболкаси;

Ғолиблар суҳбат эълон қилинган кундан бошлаб, 2021 йилнинг 10 январигача қолдирилган изоҳлар орасидан танлаб олинади. Суҳбатни тўлиқ томоша қилинг ва ўз фикрингизни билдириб, уч хил ютуқдан бирини қўлга киритинг!

Мавзуга оид