Қорақалпоғистонда ЙПХ ходими фуқарони ҳақоратли сўзлар билан сўкди
Ижтимоий тармоқда Қорақалпоғистонда ЙПХ ходими ҳақоратли сўзларни айтгани акс этган видео тарқалди. Тасвирда воқеа Чимбойдаги машина ювиш шохобчаларининг бирида бўлганини кўриш мумкин. Унда ЙПХ ходими навбатсиз хизмат машинасини ювдирмоқчи бўлганини кўриш мумкин.
Ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси изоҳ берди.
Маълум бўлишича, ҳолат 16 декабрь куни Чимбой туманида юз берган. Чимбойдаги машина ювиш шохобчаларининг бирида ЙПХ инспектори Аманбай Атаўбаев ўз бошқарувидаги давлат рақами 95 776 VSF бўлган хизмат машинасини ювдирмоқчи бўлган.
Инспектор билан шу ерда турган таниши бўлган фуқаро ўртасида келишмовчилик келиб чиққан. Ушбу ҳолат 3-шахс томонидан тасвирга олиниб, ижтимоий тармоққа тарқатилган.
Ҳозирда ходимнинг хатти-ҳаракатлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан хизмат текшируви тайинланган.
Мавзуга оид
09:43 / 11.08.2024
Самарқандда ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлган ҳайдовчи қўлга олинди
17:55 / 26.05.2024
Қорақалпоғистонда ЙПХ ходимини уриб тан жароҳати етказган шахс қамоққа олинди
09:24 / 17.02.2024
Тошкентда ЙПХ ходими тутқаноғи тутиб қолган беморга ёрдам берди
21:56 / 10.02.2024