Ўзбекистон | 10:28 / 05.01.2021
22380
1 дақиқада ўқилади

Тўрақўрғон туманида 12 нафар фуқаро спиртли ичимликдан заҳарланди, 2 киши вафот этди

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида 12 нафар фуқаро ўткир заҳарланиш ташхиси билан шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Фото: pinelandsrecovery

Қайд этилишича, ушбу фуқаролар 2020 йил 29-31 декабр кунлари Қирғизистон Республикаси акциз маркаси ёпиштирилган “Градусник” номли спиртли ичимлик истеъмол қилган.

Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан, уларнинг 2 нафари вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тўрақўрғон тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади маълумотда. 

Мавзуга оид