Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарё вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди. У Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи бўлган
Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига янги тайинлов амалга оширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу вазифада ишлаб келаётган Олим Бобоқулович Муҳаммадиев бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан лавозимидан озод этилди.
Шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясида бошқарма бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Улуғбек Абдумуталович Ахунов вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Мавзуга оид
14:58 / 12.05.2026
Судя ёрдамчиси 53 минг доллар билан ушланди
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
15:10 / 24.04.2026
Сурхондарёда нефт дарё ўзанига оқиб кетди
10:15 / 17.04.2026