Ўзбекистон | 20:05 / 14.05.2026
4316
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга боради

Давлат раҳбари Туркистон шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг «Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш» мавзусидаги норасмий саммитида иштирок этади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан 15 май куни амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Давлат раҳбари Туркистон шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг «Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш» мавзусидаги норасмий саммитида иштирок этади.

Тадбир давомида кўп томонлама ҳамкорликни, биринчи навбатда, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт-коммуникация ва экология соҳаларида ҳамда рақамли инфратузилмани ривожлантириш, инновацион технологияларни жорий этиш ва сунъий интеллектни амалда қўллаш борасида янада кенгайтириш хусусида сўз юритилади.

Делегациялар раҳбарлари халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни ҳам муҳокама қилади.

Тадбир якунида Туркистон декларациясини қабул қилиш кўзда тутилган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид