Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 16:38 / 24.05.2023
21506
2 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон ва Сингапур ўртасида 7 та ҳамкорлик ҳужжати имзоланди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Сингапур президенти Ҳалима Яқуб ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди.
Ташриф давомида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
- Ўзбекистон ҳукумати ва Сингапур ҳукумати ўртасида 2023-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
- Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Сингапур Ички ишлар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
- Ўзбекистон Адлия вазирлиги ва Сингапур Адлия вазирлиги ўртасида 2023-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
- Ўзбекистон Маданият ва туризм вазирлиги ва Сингапур Савдо ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Сингапур туризм бошқармаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
- Ўзбекистон Маданият ва туризм вазирлиги ва Сингапур туризм агентликлари миллий ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Сингапур ҳамкорлик агентлиги ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, “яшил” иқтисодиёт соҳасидаги қўшма фаолият тўғрисида ҳамкорлик битими;
- Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги ва Сингапур Бизнес федерацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум.






Мавзуга оид
14:59 / 09.01.2026
Қора денгизда дрон зарбаси оқибатида Elbus танкери шикастланди
07:15 / 08.11.2025
2025 йилда дунёдаги энг бой мамлакатлар рейтинги
21:17 / 06.11.2025
Сингапурда онлайн фирибгарлик учун дарралаш жазоси жорий этилди
20:06 / 05.10.2025