Ўзбекистон | 10:13 / 03.05.2024
2166
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Германия меҳнат миграцияси соҳасида қўшма дастурларни кенгайтиради

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари ва Германия бундестагининг "ГФР – Марказий Осиё" парламент гуруҳи раиси ўринбосари икки томонлама муносабатларни фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилди.

Фото: "Дунё" АА

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов Германия бундестагининг "Германия – Марказий Осиё" парламент гуруҳи раиси ўринбосари Манфред Грунд билан учрашув ўтказди.

ТИВ маълумотига кўра, учрашув чоғида парламентлараро мулоқотни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратган ҳолда Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги муносабатларни фаоллаштириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, илмий-тадқиқот марказлари ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш, меҳнат миграцияси ва таълим соҳасида қўшма дастур ва лойиҳаларни кенгайтиришдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.

Музокаралар кун тартибидан турли даража ва шаклдаги бўлажак қўшма тадбирларга доир масалалар ҳам ўрин олди. 

Мавзуга оид