Сув босган ҳудудларда 6 мингга яқин турар жой объектига зарар етган - «Давергеодезкадастр»
Сардобада қанча турар ва нотурар жой объектлари зарарланганлиги аниқланди.

Фото: Давергеодезкадастр
Сирдарё вилояти Сардоба сув омборида рўй берган сув тошқини натижасида сув босган ҳудудлардаги турар ва нотурар кўчмас мулк объектлари «Давергеодезкадастр» қўмитаси томонидан ўрганиб чиқилди.
10 май ҳолатига кўра, 10та маҳалла фуқаролар йиғинининг 20та аҳоли яшаш пунктида жами 5 969та турар ва 277та нотурар жой объектлари зарарланганлиги аниқланди. 5 969 турар жойларнинг 4 587таси якка тартибдаги уй жой, 1 337таси кўп қаватли хонадон ва 45таси қурилиши тугалланмаган уй жойлар.
Билдирилишича, ушбу зарарланган турар ва нотурар жойларининг кадастр ҳужжатлари ва кадастр паспортларидан 3 599тасига дубликат ҳужжатлари кўчмас мулк эгалари ва фойдаланувчиларига тақдим этиш учун тайёрланди.
«Сув тошқини оқибатида талафот кўрган аҳоли уйларининг кадастр ҳужжатлари бепул тайёрлаб берилиши ташкил этилди», - дейилади қўмита хабарида.
Бундан олдин, ФВВ Сирдарёда амалга оширилган ишлар бўйича янги рақамларни эълон қилганди.
Мавзуга оид

18:58 / 03.03.2025
Қашқадарёда Қизилсув сув омбори таъмирлаш мақсадида қуритилди

13:35 / 15.01.2025
Оқдарё сув омборида ёриқлар пайдо бўлгани рад этилди. Ёлғон хабар тарқатган икки фуқаро жаримага тортилган

20:46 / 07.11.2024
Президент 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлашни буюрди

10:16 / 06.11.2024