Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зангиота ва Юқори Чирчиқда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
Фото: SimonSPb / Shutterstock.com
Тошкент вилоятининг Зангиота ва Юқори Чирчиқ туманларида таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Тошкент» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар бермоқда.
Зангиота тумани Қатортол ҳудуди Иқбол маҳалласида табиий газ ерости ўрта газ қувурини хавфсиз ерга кўчириш ишлари олиб бориш мақсадида 2022 йил 11 февраль соат 9:00 дан 17:00 га қадар Иқбол маҳалласи Боғистон, Элсевар ва Янгиобод кўчаларида жами 357 та аҳоли хонадонларида ва 4 та улгуржи истеъмолчилари ҳамда 2 та ижтимоий соҳа объектларида газ таъминоти тўхтатилади.
Юқори Чирчиқ тумани Бордонкўл ва Тинчлик ҳудудларидаги маҳаллаларни табиий газ билан таъминловчи ерости газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 2022 йил 11 февраль соат 9:00 дан 17:00 га қадар тумандаги «Миробод», «Файзобод», «Нурафшон», «Гулбоғ», «Йик ота», «Балиқчи», «Ёшлик» МФЙлардаги жами 6452 та аҳоли хонадонларида ва 95 та улгуржи истеъмолчилари ҳамда 9 та ижтимоий соҳа объектларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Мавзуга оид
20:51 / 25.01.2026
Зангиотада носоз филтрдан фойдаланаётган иссиқхоналарга чора кўрилди
18:07 / 17.12.2025
Тошкент вилоятида ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган мактаб раҳбарияти жазоланди
17:07 / 09.12.2025
Юқори Чирчиқда буви ва невара ис газидан вафот этди
14:21 / 06.11.2025