Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ички ишлар ва божхона органлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида Тошкент катта ҳалқа автомобил йўлига яқин, Зангиота тумани ҳудудида жойлашган хуфия жойдан муқаддам наркокурерлар томонидан қолдириб кетилган жами 10 дона ўрамдаги 4 кг 956 гр “опий” аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштириб олинди.

Маълумотга кўра, мазкур моддалар мамлакат ҳудудига хориждан контрабанда йўли билан олиб кирилган бўлиши мумкин. Ҳолат бўйича тегишли процессуал ҳаракатлар амалга оширилмоқда, моддаларнинг келиб чиқиши ва алоқадор шахсларнинг шахси аниқланмоқда.

Терговга қадар текширув натижаларига асосан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Эслатма: гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси учун қонунчиликда қатъий жавобгарлик назарда тутилган.