Жамият | 17:07
2411
2 дақиқада ўқилади

Юқори Чирчиқда буви ва невара ис газидан вафот этди

68 ёшли аёл ва унинг икки невараси номаълум этиологик моддадан заҳарланиб, туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига ётқизилган. Улардан фақат бирининг ҳаёти сақлаб қолинган.

Фото: Kun.uz

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида бир оиланинг уч аъзоси уйида ҳушсиз ҳолда топилган. Уларнинг икки нафари шифохонада вафот этган. Ҳолатни Бош прокурор матбуот котиби Kun.uz’га тасдиқлади.

Маълум қилинишича, 2025 йил 25 ноябр куни Юқори Чирчиқ тумани Гулобод маҳалласида яшовчи 68 ёшли У.А., 2017 йилда туғилган Д.У. ва 2013 йилда туғилган Н.А. (ўғил бола) шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Уларга номаълум этиологик моддадан заҳарланиш ташхиси қўйилган.

Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай аёл ва унинг 8 ёшли қиз невараси вафот этган. Н.А.нинг ҳаёти эса сақлаб қолинган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.

Ҳолат юзасидан Юқори Чирчиқ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Юқори Чирчиқ тумани ҳокими томонидан ушбу бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш юзасидан қарор қабул қилиниб, комиссия тузилган.

Аввалроқ Андижонда ички ишлар ходими ва унинг вояга етмаган қизи, Бухорода эса бир оиланинг 4 аъзоси ис газидан вафот этганди.  

Мавзуга оид