Прокуратура Қорақалпоғистонда профилактика инспектори фуқарони калтаклаб ўлдиргани айтилган хабар юзасидан қўшимча маълумот берди
Ижтимоий тармоқларда фуқаро Бахтияр Даулетмуратов Тахиатош тумани ИИБ профилактика инспектори Саламат Баймуратов томонидан олиб кетилиб, туман ИИБда тан жароҳати етказилгани сабабли вафот этгани ҳақида хабар тарқалганди.
Ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси қўшимча маълумот берди.
Аниқланишича, 23 май куни Тахиатош туманида яшовчи фуқаро Б.Даулетмуратовнинг кўчада маст ҳолатда ётгани юзасидан хабар берган шахсларнинг чақирувига биноан воқеа жойига етиб келган ички ишлар ходимлари уни Тахиатош туман ИИБга олиб кетади. Бу ерда унинг соғлиги ёмонлашгани сабабли, Тахиатош туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Тахиатош туман тиббиёт бирлашмасида эса Б.Даулетмуратовга шифокорлар томонидан зарур тиббий муолажалар кўрсатилиб, шу куни қариндошлари орқали уйига рухсат бериб юборилган.
Б.Даулетмуратов уйида аҳволи ёмонлашгани сабабли 29.05.2021 йилда яна Тахиатош туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган ва даволаш муолажаларидан кейин 05.07.2021 йилда уйида вафот этган.
Ўтказилган суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, Б.Даулетмуратовнинг ўлими ўпка пневмонияси натижасида келиб чиққани, лекин унинг баданида ўлимидан олдин етказилган тан жароҳатлари мавжудлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат бўйича Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирги кунда унинг танасидаги жароҳати қачон ва ким томонидан етказилганини аниқлаш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади расмий хабарда.
Олдинроқ Қорақалпоғистонда профилактика инспектори фуқарони калтаклаб ўлдиргани айтилган хабар юзасидан ИИВ расмий изоҳ берганди.
Мавзуга оид
11:31 / 27.11.2024
Қорақалпоғистонда 3 бош Бухоро буғусини ўлдирган шахс 3,3 млрд сўмлик зарар етказди
17:03 / 16.11.2024
Қорақалпоғистоннинг Бўзатов туманига янги ҳоким тайинланди
10:30 / 10.11.2024
Қорақалпоғистонда содир бўлган ЙТҲда пиёда вафот этди
18:32 / 28.10.2024