Эрдўған: Ҳали ҳеч бир давлат раҳбари БМТ минбаридан туриб ислом дини қадриятларини бу қадар жасорат билан ҳимоя қилмаган
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига ташрифи, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқи юртдошларимизга чексиз ғурур-ифтихор бағишлади. Бу мазкур ташриф анчадан буён кутилгани, Президентнинг нутқи одамларнинг қалбидан, тафаккуридан чуқур жой олганидан далолат, деб ёзади ЎзА.
Президентнинг нутқи мазмундорлиги ва аҳамияти билан алоҳида ажралиб турди. Қисқа бўлишига қарамай, нутқ замонамизнинг энг долзарб мавзуларини қамраб олди: Ўзбекистондаги ислоҳотлар, демократия, инсон ҳуқуқлари, ёшлар масаласи, диний бағрикенглик, халқаро хавфсизлик, минтақавий ҳамкорлик, экология ва ҳоказо.
Давлат раҳбари Ўзбекистонда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фаоллашгани, халқаро алоқалар учун кенг эркинлик яратилгани, мамлакатимизнинг янги қиёфаси шакллантирилаётганини таъкидлади.

Сессия иштирокчилари Шавкат Мирзиёевнинг нутқини диққат билан тинглади. БМТ каналлари орқали бевосита кузатиб борди. Бош қароргоҳдаги медиа марказда журналистлар ўзларига кўп нарсаларни қайд қилиб борди. Айниқса, Президент Орол денгизи акс эттирилган харитани кўрсатганда ҳамма ўйга толди...

Шавкат Мирзиёев бутун жаҳон жамоатчилигига ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини етказишни энг муҳим вазифа, деб ҳисоблашини таъкидлади. Буюк алломалар, хусусан, Имом Бухорийнинг ғоят бой меросини асраб-авайлаш ва ўрганиш, маърифий ислом тўғрисидаги таълимотини кенг ёйиш мақсадида Самарқандда Имом Бухорий номидаги Халқаро илмий-тадқиқот маркази, Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ташкил этилаётганини маълум қилди.
Нутқ якунланганда қарсаклар анча пайтгача тинмади. Сессия раиси, давлат раҳбарлари Президентни табриклади, ўз таассуротларини билдиришга ошиқди.
Масалан, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳали ҳеч бир давлат раҳбари БМТ минбаридан туриб ислом дини қадриятларини бу қадар жасорат билан ҳимоя қилмагани, ҳеч қачон Имом Бухорий номини тилга олмаганини таъкидлади.
Халқаро сиёсий доираларда, оммавий ахборот воситаларида бу тарихий нутққа муносабат билдириш давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
Жаҳон | 00:12
-
Техас аҳолиси SpaceX шаҳрини ташкил этишни ёқлаб овоз берди
Жаҳон | 23:30 / 04.05.2025
-
Ким Чен Ин Шимолий Корея танкларини янгилаш зарурлигини маълум қилди
Жаҳон | 22:44 / 04.05.2025
-
Португалия 18 мингга яқин ноқонуний мигрантни мамлакатдан чиқариб юборади
Жаҳон | 21:57 / 04.05.2025
Мавзуга оид

21:18 / 30.04.2025
БМТ Ўзбекистон ташаббуси билан 29 апрелни Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш куни деб эълон қилди

20:46 / 29.04.2025
БМТ: 2014 йилдан бери дунёда 72 мингдан ортиқ мигрант ҳалок бўлди

21:43 / 28.04.2025
Ўзбекистон илк марта БМТ Статистика комиссияси аъзолигига сайланди

20:33 / 28.04.2025