Тошкентда вилоятликларни ҳақорат қилган қиз қамоққа олинди
Пойтахтнинг Яшнобод туманида яшовчи 21 ёшли қизга ижтимоий тармоқда вилоятликларни ҳақорат қилгани учун маъмурий иш қўзғатилди. У қамоққа олиниб, вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Ижтимоий тармоқларда вилоятликларни ҳақорат қилган қиз видеоси тарқалди. Kun.uz манбасининг маълум қилишича, унга нисбатан маъмурий иш қўзғатилган.
Манбага кўра, Яшнобод туманида яшовчи, 2003 йилда туғилган Р.Н. 2024 йилнинг 2 июн куни танишлари билан Яккасарой туманида жойлашган “Seoul Mun” дам олиш масканига бориб, ўзини тасвирга олган ҳолда ҳеч бир сабабсиз вилоятликларни ҳақорат қилган. Сўнгра у видеони ўзининг Instagram’даги саҳифасига жойлаштирган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан, Яккасарой тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилган.
Р.Н.нинг содир этган хатти-ҳаракатлари юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан ҳужжатлар расмийлаштирилган. Шунингдек, у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 286-моддаси тартибида қамоққа олиниб, вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Мавзуга оид
23:47 / 26.11.2024
Тошкентда юк машинаси билан тўқнашган Isuzu ҳайдовчиси ҳалок бўлди
21:14 / 26.11.2024
Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган машиналар устига дарахт шохи қулади
21:02 / 26.11.2024
Тошкент шаҳридаги айрим автобуслар ҳаракати йўналиши вақтинча ўзгартирилади
22:20 / 25.11.2024