Ўзбекистон | 10:37 / 23.09.2021
17781
2 дақиқада ўқилади

Россия Ўзбекистонга парвозлар сонини оширмоқда

Россия 5 октябрдан бошлаб Ўзбекистон шаҳарларига мунтазам қатновлар сонини икки тарафлама асосда кўпайтиради. Бу ҳақда мамлакатнинг коронавирус тарқалишига қарши кураш бўйича тезкор штаби маълумотида айтилган.

Хусусан, қуйидаги йўналишлар бўйича рейслар йўлга қўйилади: 

  • «Москва - Тошкент» - ҳафтасига 4 тагача рейс;
  • «Москва - Бухоро» - ҳафтасига 2 та рейс;
  • «Москва - Урганч» - ҳафтасига 1 та рейс;
  • «Москва - Самарқанд» - ҳафтасига 2 та рейс;
  • «Москва - Наманган» - ҳафтасига 1 та рейс;
  • «Москва - Фарғона» - ҳафтасига 1 та рейс;
  • «Москва - Андижон» - ҳафтасига 1 та рейс;
  • «Москва - Термиз» - ҳафтасига 1 та рейс.

Бу фақат Россия авиакомпанияларининг рейслари, Ўзбекистон томони ҳам шунча парвозларни амалга ошириш имкониятига эга.

Бундан ташқари, оператив штаб халқаро парвозлар тикланган Россия аэропортларидан ҳар бир йўналиш бўйича ҳафтасига 1 марта Ўзбекистоннинг юқоридаги шаҳарларига мунтазам парвозларни амалга оширишга рухсат берди.

Мавзуга оид