Ўзбекистон | 14:55 / 20.02.2026
3132
1 дақиқада ўқилади

Ёнилғи қуйиш шохобчаларида бензин сифатини текшириш ускуналари ўрнатилади

2026 йилдан бошлаб АЁҚШларда нефт маҳсулотлари сифатини текшириш имконини берадиган махсус қурилмаларни ўрнатиш бошланади. 2030 йилга бориб бундай ускуналар барча ёнилғи қуйиш шохобчаларида бўлиши кўзда тутилган.

Фото: Kun.uz

АЁҚШда истеъмолчилар томонидан нефт маҳсулотлари сифатини текшириш имконини берадиган махсус қурилмалар ўрнатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон-2030 стратегиясида кўзда тутилган

Қайд этилишича, ёнилғи қуйиш шохобчаларини ускуналар билан жиҳозлаш 2026 йилдан бошланади ва йил якунигача қамров даражасини 10 фоизга етказиш режалаштирилган. Бу кўрсаткич 2027 йилда 25 фоиз, 2028 йилда 50 фоиз, 2029 йилда 75 фоиз, 2030 йилда эса 100 фоиз бўлиши кўзда тутиляпти.

Ишлар хусусий сектор маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид