Ўзбекистон | 11:23
594
1 дақиқада ўқилади

АЁҚШда текширув: давлат стандартига мос бўлмаган маҳсулотлар аниқланди

Аҳолини сифатли ва экологик тоза ёнилғи билан таъминлаш мақсадида Ўзэнергоинспексия назорат-кимё лабораториялари томонидан нефт маҳсулотлари сифатини назорат қилиш бўйича жойларда мунтазам равишда назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Фото: Ўзэнергоинспексия

Маълум қилинишича, 2025 йилда нефт маҳсулотлари бўйича олиб борилган сифат назорати тадбирлари давомида 799 та АЁҚШ ва корхоналардан 2 289 та намуна олинган. Таҳлил натижаларига кўра, 247 та субъектда 8 млн 962 минг литр нефт маҳсулотлари давлат стандарт талабларига жавоб бермаслиги, яъни сифатсиз экани аниқланиб, уларнинг сотувга чиқарилиши олди олинган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан маҳсулот сифатини тиклаш бўйича кўрсатмалар берилган ҳамда унинг бажарилиши назоратга олингани қайд этилди.

Шунингдек, техник регламент талабларига жавоб бермайдиган ва меъёридан ортиқ заҳарли моддалар чиқишига олиб келадиган ёнилғи-мойлаш материалларини реализация қилганлик учун қонунчиликда белгиланган жавобгарлик мавжудлиги эслатилди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид