Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"FADIL" клиникаси соч кӯчириб ӯтказиш хизматини таклиф этади
Ҳозирги кунда аксарият одамларнинг соч тўкилиши муаммосидан азият чекаётгани тез-тез кузатиладиган ҳолат. Бу касаллик айниқса ёшлар орасида ҳам тобора авж олмоқда. Аммо эндиликда бу муаммонинг ҳам олдини олиш имконияти пайдо бўлди.
Хусусан, Бухоро шаҳридаги "FADIL" трихология ва косметология клиникасида чоксиз замонавий FUE усулда соч экиш амалиётлари ўтказилмоқда.
Марказда ана шундай амалиётларни ўтказишга имкон берувчи энг сўнгги асбоб-ускуналар билан жиҳозланган янги операция хонаси ташкил этилган бўлиб, мутахассислар Грузия, Туркия каби давлатларнинг бундай амалиётларни ўтказиш тажрибасига эга машҳур тиббиёт муассасаларида амалиёт ўтаб келган.
Клиника раҳбари, врач дерматокосметолог, трихолог, трансплантолог Фаррух Умуровнинг айтишича, андроген калликка дучор бўлаётган эркаклар сони йилдан йилга ошиб бормоқда.
"Андроген калликнинг асосий сабаби наслий омиллар ва гормонал баланс бузилиши саналади. Ҳозирда бизга ҳатто 18-20 ёшдаги беморлар ҳам мурожаат қилишмоқда. Айтиш керакки, ёшларнинг эрта калликка дучор бўлаётганлиги уларнинг ҳаёти сифатининг пасайишига, руҳий тушкунликка олиб келади. Шунинг учун ҳам андроген соч тўкилишига қарши соч экиш амалиётининг бажарилаётганлиги алоҳида аҳамиятга эга", – дейди у.
Бундай муолажалар жараёнида ҳар бир соч толаси алоҳида-алоҳида экилади. Битта соч толасини экиш жараёни 3 босқичдан иборат. Аввало, донор соч толаси ажратилади. Кейин экиш учун жой тайёрланади. Сўнгида эса ажратилган графтлар янги жойга ӯрнатилади ва мослаштириш жараёни олиб борилади.
Марказда ҳар хил жароҳатлар, куйиш ва турли яралардан қолган чандиқларга ҳам соч кӯчириб ӯтказиш амалиётлари муваффақиятли бажарилмоқда.
Экилган сочлар ӯсишига ва қайта тӯкилмаслигига кафолат берилади.
Мурожаат учун манзил: Бухоро шаҳри, Ҳ.Т. Бухорий кӯчаси, 17-уй
Телефон: +99897 7980007
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
20:27
Ўзбекистонда бир йилда 1300дан ортиқ хусусий тиббий клиника фаолият бошлади
17:00 / 11.12.2025
Халқаро ISO стандартлари de factum клиникасининг ажралмас қисмига айланди
09:40 / 03.12.2025
Қонуний ва хавфсиз клиникани қандай танлаш керак?
19:30 / 07.11.2025