Барча давлат идораларининг расмий сайтлари gov.uz доменига ўтказилади
2025 йил 1 мартдан барча давлат органлари ва ташкилотлари UzINFOCOM билан шартнома тузиб, расмий веб-сайтлари ва порталлари фаолиятини фақатгина ҳукумат портали – gov.uz орқали йўлга қўяди. Вазирлик ва идоралар ҳукумат доирасидаги ишлар ва тадбирлар тўғрисидаги ахборотларни чоп этишдан олдин бош вазир матбуот хизмати билан келишиши талаб этилади.

2025 йил 31 январь куни «Давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Унга кўра, 2025 йил 1 мартдан давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтлари ва порталлари фаолиятини фақатгина Ўзбекистон Республикаси ҳукумати портали – www.gov.uz'да йўлга куйиш, юритиш, улардаги ахборот долзарблиги ва хавфсизлигини таъминлаш белгиланмоқда.
“UzINFOCOM” ягона интегратори – давлат органларининг Ягона платформага ўтказиладиган веб-сайтлари фаолиятини техник қўллаб-қувватлаш хамда уларга хизмат кўрсатиш бўйича ташкилотлар билан шартнома тузади. Харажатлар мазкур давлат органларининг бюджетдан ташқари маблағлари, бюджет маблағлари хамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади. Қарорга кўра, хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар Ягона платформани такомиллаштириш, техник қўллаб-қувватлаш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун йўналтирилади.
Давлат ташкилотлари, вазирлик ва идоралар расмий веб-сайтини Ягона платформага ўтказилганидан сўнг бир ҳафта муддатда эски расмий веб-сайтлар домен манзилларини, веб-сайт ва ундаги маълумотларни сақлаб қолган холда, Ягона платформадаги расмий веб-сайтлар манзилига йўналтиради ёки уларнинг фаолиятини тўхтатади. Масалан, Адлия вазирлигининг расмий сайти: adliya.uz – https://gov.uz/adliya га ўзгаради.

Ҳукумат қарорига кўра, ДХХ ҳузуридаги «Киберхавфсизлик маркази» ДУК Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда Ягона платформани ҳар олти ойда беғараз асосда киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиб боради хамда киберхавфсизликни бўйича таъминлаш доимий мониторингни амалга оширади. UzINFOCOM бир ой муддатда Ягона платформани «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг дата марказига жойлаштиради ҳамда уни ахборот хавфсизлиги талаблари даражасида захира нусха яратади.
Қарорга илова қилинган низомда ҳукумат порталида жойлаштириладиган ахборотни давлат органлари томонидан тақдим этиш тартиби ҳам келтирилган. Унга кўра, UzINFOCOM ҳукумат порталини юритишга масъул ҳисобланади, шу билан бирга давлат органларни ахборот хизматлари расмий веб-сайтга жойлаштириш учун тегишли маълумотларни ички ҳужжатларда белгиланган муддатларда унга тақдим этиши шартлиги белгиланмоқда.
Бунда:
- Ягона платформага Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатда келтирилган ахборотлар жойлаштирилади;
- Платформага жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборот долзарб, ҳаққоний, яхлит, аниқ ва мавзу блоклари бўйича тақсимланган бўлиши керак;
- Платформада жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборотда давлат, ҳарбий ёки хизмат сири ҳисобланадиган маълумотлар ёхуд қонунчиликка мувофиқ фойдаланилиши чекланган бошқа маълумотлар бўлмаслиги керак;
- Платформага жойлаштириш учун тақдим эгиладиган ахборот давлат (ўзбек тили) ва қорақалпоқ тилларида тақдим этилиши керак. Шу билан бирга, ахборотларнинг бошқа тиллардаги мазмуни бир хил ёхуд қисқартирилган талқинлари бўлиши мумкин.
- Ҳукумат доирасида амалга оширилаётган тадбирлар тўғрисидаги ахборотларни расмий веб-сайтда жойлаштирилишидан аввал Бош вазир матбуот хизмати билан келишилган холда, амалга оширилади.
Ҳужжатга кўра, gov.uz порталига ахборотни жойлаштириш тартиби шундай: дастлаб давлат органларининг ахборот хизмати таркибий ва ҳудудий бўлинмалар ахборотни олади ва умумлаштиради. Шундан сўнг ахборот давлат органи раҳбари билан келишилади ҳамда Ягона платформа операторига тақдим этади.
Ягона платформа оператори давлат органи томонидан тақдим этилган ахборотни умумлаштиради ва тегишлилиги бўйича Бош вазир матбуот хизмати билан келишишга киритади. Бош вазир матбуот хизмати киритилган ахборотларни бир иш кунида келишиб беради. Ягона платформа оператори Бош вазир матбуот хизмати билан келишилган ахборотларни Ягона платформанинг тегишли бўлимларига жойлаштиради.

Рақамли технологиялар вазирлиги ахборот хизматининг Kun.uzʼга маълум қилишича, айни вақтда кўплаб вазирлик ва идоралар ўз расмий сайтларини платформага кўчириб олиб ўтган. Шу билан бирга, ташкилотларнинг ижтимоий тармоқ ва мессенжерлардаги саҳифалари ўзларининг матбуот хизмати бошқарувида қолади.
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Шон-шарафнинг энг юқори белгиси: Франциянинг Фахрий Легион ордени қандай мукофот?
Жаҳон | 17:10
-
Temu Ўзбекистонда энг кўп юклаб олинган иловалар рўйхатидан тушиб кетди
Ўзбекистон | 17:05
-
Haval M6 – Ўзбекистонда ишончни қозонган кроссовер
Ўзбекистон | 17:00
-
Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегаралари туташган нуқтаси тўғрисидаги шартномани имзолайди
Жаҳон | 16:58
Мавзуга оид

09:21 / 15.12.2020
Давлат идораларида ахборот хизмати мустақил таркибий бўлинма сифатида қайта ташкил этилади

12:29 / 28.05.2020
Ҳукумат ички ишлар органларига алоқадор янги қарор қабул қилади

09:14 / 21.10.2019
Ахборот хизмати раҳбарларининг иш самарадорлигини баҳолаш тартиби тасдиқланди

18:59 / 18.04.2019