Жамият | 13:19 / 25.09.2020
26817
2 дақиқада ўқилади

Кириш имтиҳонларининг якуний натижалари бугун соат 15:00да эълон қилинади – ДТМ

Бугун, абитуриентлар ўзлари танлаган ОТМларга талабаликка тавсия этилгани ёки йўқлиги ҳақида билиб олиши мумкин бўлади.

Давлат тест марказининг хабар беришича, кириш имтиҳонларининг якуний натижалари бугун соат 15:00да ДТМнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Абитуриентлар талаба бўлгани ҳақида қуйидаги 3 усул орқали билиб олиши мумкин:

Абитуриентнинг шахсий кабинети орқали:

Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида ҳар бир абитуриент учун шахсий кабинет яратилган бўлиб, абитуриентлар биринчи усулда abitur.dtm.uz сайтидаги шахсий кабинетига кириш орқали танлов натижаларини билишлари мумкин.

СМС хабарнома хизмати орқали:

Абитуриентлар танлов натижаларини 5100 рақамига абитуриент ID’ни юборган ҳолда билишлари мумкин. Бунда СМС юборилган телефон рақамига танлов натижалари бўйича СМС-хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд)

Тест натижалари қайдномаси орқали:

Шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, бу йил 1,5 миллионга яқин абитуриент ОТМлардаги 140 мингга яқин ўрин учун курашди.

Тест натижаларини қандай билиш мумкин?

Абитуриентлар бунинг учун рухсатномасининг пастки ўнг бурчагида QR код остига махсус ҳавола (линк) очиб, тест натижасини кўриши мумкин.

QR кодни қандай ўқиш мумкин?

1) Ҳозирги замонавий смартфонларнинг деярли барчасида QR кодни ўқиш учун телефон камерасининг ўзи кифоя қилади. Алоҳида қанақадир дастур ўрнатиш шарт эмас. Шунчаки телефон камерасини ёқинг ва абитуриент рухсатномасининг пастки қисмидаги QR код устига камерани олиб боринг. Шунда телефон экранида ёзув пайдо бўлади ва abitur.dtm.uz сайтидаги махсус узун ҳавола чиқиб келади. Ўша ҳаволани браузер орқали очсангиз, натижани кўриш мумкин бўлади.

2) Агар мабодо телефонингиз камерасини QR код устига олиб борганингизда экранда ҳеч қандай ўзгариш бўлмаса, унда QR код ўқийдиган махсус илова юклаб олишингиз керак бўлади. Масалан, мана бу дастурни юклаб олиш мумкин.

Мавзуга оид