Ўзбекистон | 18:26 / 02.04.2020
12195
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда дизель ёқилғиси нархи 300 сўмга арзонлади

Ўзбекистонда 3 апрель кунидан дизел ёқилғиси нархи 300 сўмга арзонлаштирилган ҳолда сотувга чиқарилади.

Фото: Getty Images

Бундан олдин, 1 мартдан бошлаб дизель нархи 200 сўмга пасайган эди.

«Ўзбекнефтгаз» ўз хабарида дизель ёқилғисининг нархи хорижий компаниялар сотаётган дизель ёқилғиси нархидан 11,5% арзонлигини таъкидлаган.

Қўшимча қилинишича, нархларни босқичма-босқич камайтириб бориш давом этади.

Эслатиб ўтамиз, 1 апрелдан бензин, дизел ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газга акциз солиқ ставкалари оширилмайдиган бўлди.

Ўтган ҳафта «Ўзбекнефтгаз» АИ-92 маркали бензин нархини 6200 сўмдан 6000 сўмга пасайтирганди.

Тайёрлаган:  Комрон Чегабоев

Мавзуга оид