Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Магистратурага ва ўқишни кўчириш учун ҳужжатлар топшириш Олий таълим вазирлиги сайти орқали амалга оширилади
Магистратурага ҳужжатлар 2020 йил 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.
Фото: Getty Images
Президент қарорига кўра, давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш, шунингдек, бакалавриат таълим йўналишларига ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш учун ҳужжатларни топшириш жараёни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти (www.edu.uz) орқали амалга оширилади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, магистратурага ҳужжатлар 2020 йил 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.
Шунингдек, қарор билан Фарғона вилоятининг Сўх тумани учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча давлат гранти асосидаги 500 та ўрин миқдоридаги мақсадли қабул параметрлари ажратилди.
Мавзуга оид
13:01 / 09.01.2026
Давлат стипендияларини тайинлаш тартибига ўзгартиришлар киритилди
19:01 / 27.09.2025
Магистратурага қўшимча қабул эълон қилинди
18:43 / 23.09.2025
Магистр аёллар контракт тўловини давлат бюджетидан қоплаш бўйича ариза бериш муддати узайтирилди
18:20 / 31.08.2025