Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Роналдуда дубл, Англияда 100 фоизлик натижа. Кун ўйинлари
Криштиану фаолиятидаги 1000-голига қараб кетмоқда, Австриядаги ўйин газондаги тешик туфайли тўхтаб қолди. ЖЧ-2026 саралаши доирасида Европада шанба куни ўтказилган ўйинлар ва гуруҳлардаги вазият.
Фото: Reuters
F гуруҳи
Арманистон – Португалия 0:5
Голлар: Жоау Феликс, 10 (0:1). Криштиану Роналду, 21 (0:2). Жоау Канселу, 32 (0:3). Криштиану Роналду, 46 (0:4). Жоау Феликс, 62 (0:5)
Арманистон: Авагян, Мурадян, Арутюнян, Тикнизян (Григорян, 79), Пилоян, Иву (Агасарян, 86), Сперцян, Бичахчян (Севикян, 60), Оганесян, Селаррайян (Ранос, 60), Барсегян (Шагоян, 79)
Португалия: Кошта, Рубен Диаш, Гонсалу Инасиу, Нуну Мендеш (Нуну Тавареш, 66), Жоау Канселу (Палиня, 79), Жоау Невеш, Педру Нету (Тринкан, 46), Бруну Фернандеш, Жоау Феликс (Гонсалвеш, 66), Витиня, Криштиану Роналду (Рамуш, 57)
Огоҳлантириш: Пилоян, 26
Арманистонда истеъфога чиқарилган голландиялик Жон ван ‘т Схип ўрнига шу вақтгача «Пюник»да ишлаб келган Егише Меликян янги бош мураббийга айланди. Португалия билан ўйинга у уч марказий ҳимоячидан иборат прагматик схема танлади, фақат бу ёрдам бермади ва биринчи бўлим ўрталарига келиб Жоау Феликс ва Криштиану Роналду биттадан гол уришди. Эндиликда «Ан-Наср»да бирга тўп сураётган ушбу футболчиларнинг иккиси ҳам дарвозабон ҳудудига узатилган пасдан кейин дарвоза тўрини ишғол этишди, мезбонлар ҳимоячилари тиғиз жойлашуви голлардан қутқара олмади.
Саудия Арабистони чемпионатига ўйнаётган яна бир португалиялик Жоау Канселу учинчи голни урганида эса трибуналарда йиғилганларнинг натижадан умиди буткул узилди. Ушбу ҳимоячи ўз голини Диогу Жотага бағишлади. Иккинчи бўлим бошида меҳмонлар сардори узоқ масофадан ўз услубида навбатдаги голини урди. Бу орқали 40 ёшли футболчи Португалия сафидаги голларини 140 тага етказиб олди. Ўз навбатида, бу унинг фаолиятидаги 941 ва 942-голлар бўлди.
Ўйин натижаси амалда ҳал бўлганидан кейин Роберто Мартинес сардорга дам беришга қарор қилди. Бироз ўтиб терма жамоадаги илк дублини нишонлаган Феликс ҳам майдондан олинди. Арманистон эса бор кучи билан ҳеч бўлмаса битта жавоб голи уришга интилди, аммо мезбонлар гол уришдан кўра гол ўтказиб юборишга яқинроқ эди. Масалан, Сперцян ўз жамоаси дарвозаси яқинида тўп йўқотганида фақат дарвозабон Авагяннинг қаҳрамонлиги навбатдаги голдан сақлаб қолди. Португалия шунчаки бошқа даражада эканини намойиш этди, Арманистон эса бу ўйини билан иккинчи ўрин учун курашиши ҳам савол остида.
Ирландия – Венгрия 2:2
Голлар: Варга, 2 (0:1). Шоллои, 15 (0:2). Фергюсон, 49 (1:2). Ида, 90+3 (2:2)
Ирландия: Келлеҳер, О`Ши, Коллинз, Доэрти (Тэйлор, 66), О`Брайен, Каллен (Огбене, 66), Эйзас (Жонстон, 78), Найт (Макатир, 90), Мэннинг, Смодич (Ида, 78), Фергюсон
Венгрия: Дибус, Салаи, Орбан, Него, Керкез (Над, 80), Стайлс, Собослаи, А. Тот (Этвеш, 55), Болла (Мочи, 67), Шоллои, Варга (Б. Тот, 80)
Огоҳлантиришлар: Фергюсон, 42. Каллен, 54. Коллинз, 90 – Собослаи, 30. Салаи, 48. Дибус, 60. Варга, 79. Б. Тот, 85
Четлатиш: Шоллои, 52
Дублиндаги ўйинни Венгрия кучли бошлади ва 2-дақиқадаёқ Стайлснинг узатмасидан кейин Варга ҳисобни очди. 30 ёшли форвард жорий мавсумда конвейер режимида голларни штампламоқда, у «Ференцварош» сафидаги 11 ўйинда 10 та гол урган. Бир неча дақиқа ўтиб Варга иккинчи гол уриш имкониятини қўлдан чиқарди, аммо Ирландия барибир голдан қутулиб қололмади. Шоллои 15-дақиқада Собослаи бурчакдан узатган тўпни боши билан дарвозага жойлади.
Табиийки, мезбонлар таслим бўлиш ҳақида ўйламади ва курашни давом эттиришди, фақат биринчи бўлим давомида уларнинг ҳужумларини меҳмонлар мудофааси ва дарвозабон Дибуснинг реакцияси тўхтатиб турди. Лекин иккинчи бўлим бошида айнан дарвозабон Фергюсоннинг ҳисобни қисқартирувчи голида айбдорга айланди, кейин эса Шоллоининг майдон марказидаги эҳтиётсизлиги Венгрия бир киши кам бўлиб қолишига олиб келди. Меҳмонлар яшил либосли йигитларнинг адоқсиз штурмларига дош бериб туришди, аммо арбитр томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Ида барибир Мэннингнинг узатмасини голга айлантирди. Бу жанговар дурангдан кейин Португалия гуруҳнинг яққол пешқадамига айланиб олди.

9 сентябр. Арманистон — Ирландия, Венгрия — Португалия.
K гуруҳи
Латвия – Сербия 0:1
Гол: Влаҳович, 12 (0:1)
Латвия: Звиедрис, Балодис, Ягодинский (Вапне, 46), Юрковскис, Циганик, Яунземс (Савалниекс, 83), Савелев (Мелник, 46), Зеленков, Варславанс, Гутковский (Мелнис, 76), Икауниекс (Шитс, 46)
Сербия: Петрович, Миленкович, Павлович, Велкович, Лукич (Гудел, 68), Илич (Терзич, 82), Катаи (Самарджич, 46), Костич (Митрович, 82), Живкович, Йович (Максимович, 73), Влаҳович
Огоҳлантиришлар: Савелев, 39 – Лукич, 54
Латвияда ўтказилган ўйин анча зерикарли кечди ва мезбонларнинг ўйин охиридаги ҳужумларига дош берган сербияликлар (ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда устун болқонликлар жонига ора кирди, яна бир вазиятда ҳимоячи Миленкович яқин масофадан йўлланган зарбани тўсиб қолди) минимал ҳисобдаги ғалабани сақлаб қолишди. Душан Влаҳовичнинг голи сербларга уч очко келтирди ва жамоага гуруҳда иккинчи ўринга кўтарилишга имкон берди. Англияга етиб олиш қийин бўлади, аммо гуруҳда иккинчи ўринни сақлаб қолган ҳолда ўтиш ўйинларида иштирок этиш — реал имконият. Қайд этиш керакки, серблар квалификация босқичида учинчи ўйиндирки дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолмоқда. Латвия эса 4 ўйинда фақат 4 очко билан кифояланиб, 4-ўринда қолди ва ўз вазиятини оғирлаштирди.
Англия – Андорра 2:0
Голлар: Гарсия, 25 – автогол (1:0). Райс, 67 (2:0)
Англия: Пикфорд, Геҳи (Конса, 76), Берн, Люис-Скелли, Жеймс (Ливраменто, 68), Райс (Гордон, 68), Андерсон, Эзе (Гиббс-Уайт, 78), Рэшфорд (Роджерс, 68), Мадуэке, Кейн
Андорра: Алварес, Лловера, Гарсия, Оливера, Сан Николас, Борра, Валес (Гилен, 59), Бабот (Ребес, 90), Сервос (Рубио, 90+1), Родриго (Гомес, 81), Фернандес (Лопес, 59)
Огоҳлантириш: Берн, 90 – Бабот, 6
Тўрт ўйинда тўрт ғалаба – Англия миллий жамоаси Томас Тухел бошқарувида ЖЧ-2026 саралашини ажойиб ўтказмоқда. Бу сафар инглизлар Бирмингҳэм Андоррани қабул қилишди, аммо фақат икки гол билан кифояланишди. Биринчи бўлимда Мадуэке жарима майдонига узатган тўпни меҳмонлар футболчиси ўз дарвозасига киритиб юборди, танаффусдан кейин эса «Арсенал»нинг яна бир футболчиси Деклан Райс натижа келтирди. Умуман олганда, шу куни жамоа бошланғич таркибида «канонирлар»нинг тўрт футболчиси ўрин олганди – голларда иштирок этган футболчилардан ташқари Скелли ва ва Эзе ҳам майдонда эди. Терма жамоага номзод бўлган яна икки «канонир» – Сака ва Уайт эса жароҳат туфайли йиғинга жалб этилмаган. Тухел шу сабаб билан Беллингҳэм ва Палмер каби асосий таркиб футболчиларидан ҳам фойдалана олмаяпти, шу билан бирга, унинг ўзи Александер-Арнолдни таркибга чақирмаган.
Инглизлар, худди серблар каби ҳозирча саралаш босқичида гол ўтказмасдан давом этмоқда. Аммо Тухел шогирдлари ҳозирча фақат Андорра (1:0, 2:0), Албания (2:0) ва Латвия (3:0) каби жамоаларга қарши ўйнаган. Кейинги турда сербларга қарши ўйинда жамоалардан бирининг (ёки иккисининг ҳам) сериясига барҳам берилиши эҳтимоли юқори.

9 сентябр. Албания — Латвия, Сербия — Англия.
H гуруҳи
Австрия – Кипр 1:0
Гол: Забитцер, 54 – пеналти (1:0)
Австрия: А. Шлагер, Алаба (Дансо, 69), Линҳарт, Мвене, Лаймер, К. Шлагер (Пош, 69), Зайвалд, Забитцер, Виммер (Шмид, 46), Баумгартнер (Гриллич, 90+5), Арнаутович (Грегорич, 46)
Кипр: Фабиану, Пилеас, Сиелис, Шиккис, Лоизу, Кастанос (Кусулос, 88), Хараламбус (Какуллис, 78), Ционис (Кости, 67), Артиматас (Кириаку, 88), Лаифис, Питтас (Сотириу, 67)
Огоҳлантиришлар: Пош, 75 – Пилеас, 23. Лоизу, 45. Сиелис, 53. Кости, 90
Гуруҳ аутсайдерига қарши ўйин Австрия учун осон кечмади. Ралф Рангник бошқарувидаги жамоа биринчи бўлимда дарвоза устуни ва дарвозабон Александр Шлагернинг реакцияси эвазига голлардан сақланиб қолди. Аммо танаффусдан кейин австрияликлар ўйинини кучайтирди ва ҳужумлардан бирида Баумгартнер йиқитилганида арбитр видеотакрордан кейин 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Забитцер пеналтини аниқ ижро этди, кейин дарвозабон яна бир бор мезбонларни голдан қутқариб қолди, кейин эса Линцдаги стадион газонида катта тешик борлиги аниқланди.

Тупроқ топиш учун 10 дақиқача вақт кетди, кейин захира ҳаками челакда тупроқ ташиб келиб, тешикни ёпди, бу жараён эса ўйин ритмини бузди. Бу кўпроқ Австрия фойдасига ишлади ва жамоа минимал устунликни сақлаб қолди. Энди 9 сентябр куни Австрия Босния билан ўйинда гуруҳ пешқадамлиги учун кураш олиб боради.
Сан-Марино – Босния ва Герцеговина 0:6
Голлар: Тахирович, 21 (0:1). Джеко, 70 (0:2). Джеко, 72 (0:3). Баждар, 81 (0:4). Алайбегович, 85 (0:5). Муякич, 90 (0:6)
Сан-Марино: Коломбо, Чеволи, Валентини (Пазолини, 84), Риккарди, Фаббри, Л. Капиккони (Муларони, 74), Дзаннони (Валли Казадеи, 74), Голинуччи, Берарди (Този, 62), Контадини (Г. Капиккони, 62), Нанни
Босния ва Герцеговина: Васил, Баришич, Раделич, Бурнич (Муякич, 74), Газибегович, Алайбегович, Башич, Тахирович (Кошпо, 76), Демирович (Мемич, 62), Хайрадинович (Байрактаревич, 46), Джеко (Баждар, 74)
Огоҳлантиришлар: Контадини, 4. Л. Капиккони, 69 – Баришич, 54. Бурнич, 68
Четлатиш: Голинуччи, 16
Босния шусиз ҳам фаворит эди, 17-дақиқада эса меҳмонлар сардори Голинуччининг «сўнгги умид фоли» туфайли сон жиҳатдан устунликка эришишди. Болқонликлар биринчи бўлимда беҳисоб вазиятларга эга бўлишганига қарамай, Тахировичнинг узоқ масофдан урган биргина голи билан чекланишди. Агар кичик офсайд бўлмаганида, Сан-Марино пеналтидан ҳисобни тенглаштириши ҳам мумкин эди. Аутсайдер жамоа курашишда давом этди, аммо 70-дақиқада Джеко рақибни барибир таслим қилди. Шундан кейин меҳмонлар дарвозасига голлар ёғилиши бошлади, хусусан, 39 ёшли фахрий ҳужумчи дублни расмийлаштириб, терма жамоа сафидаги голлари сонини 70 тага етказиб қўйди. Босния тўрт ўйиндан тўрт ғалабага эришган ҳолда гуруҳ жадвалини бошқармоқда, аммо саралашнинг иккинчи ярми анча қийинроқ кечади – боснияликларни австрияликларга қарши икки оғир ўйин кутмоқда.

9 сентябр. Босния — Австрия, Кипр — Руминия.