14 октябр куни Европада ЖЧ-2026 саралашида навбатдаги баҳслар ўтказилди. Қуйида душанба оқшомида ўтказилган ўйинлар ва гуруҳлардаги вазият ҳақида.

E гуруҳи

Тўпурар Мерино

Испания – Болгария 4:0
Голлар: Мерино, 35 (1:0). Мерино, 57 (2:0). Чернев, 79 – автогол (3:0). Ойярсабал, 90+2 – пеналти (4:0)
Испания: Симон, Ле Норман (Вивиан, 72), Ляпорт, Грималдо, Порро, Субименди (Гарсия, 63), Педри (Барриос, 67), Мерино, Баэна (Пино, 63), Ойярсабал, Агехова (Иглесиас, 46)
Болгария: Вуцов, Чернев, Христов, Георгиев, Велковски, Крастев, Груев (Краев, 89), Шопов (Стоянов, 84), Минчев (Димитров, 67), Кирилов (Николов, 67), Десподов (Петков, 67)

Испания ва Болгария ўйини куннинг натижасини олдиндан тахмин қилиш осон бўлган ўйини эди. Испанлар шу вақтгача гол ўтказмай келмоқда, болгарлар эса фақат бир гол урган ва бирорта очко тўпламаганди. Меҳмонлар дарвозабони Вуцов имкон қадар ҳаракат қилди, агар унинг сейвлари бўлмаганида ҳисоб биринчи бўлимнинг ўзида йирик кўриниш олган бўларди. Фақат яримҳимоячи Микел Мерино яна бир бор ўзининг ҳужумчилик хислатларини ёдга олди ва бўлим охирларида ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошида эса дублни расмийлаштирди. «Арсенал» футболчиси саралаш босқичидаги тўрт ўйинда 6 гол уришга улгурди. Ўйин давомида Атанас Чернев автогол муаллифи бўлиб, ҳисобни тенглаштирди. 90+2-дақиқада Микел Оярсабал пеналтини аниқ ижро этди – 4:0. Жами тўплар нисбати эса идеал кўринишда 15:0! Лекин навбатдаги йирик ғалабадан кейин ҳам испанлар ҳали мундиал йўлланмасини ҳал қилмади.

Туркия – Гуржистон 4:1
Голлар: Кенан Йилдиз, 14 (1:0). Мериҳ Демирал, 22 (2:0). Юнус Оқгун, 35 (3:0). Мериҳ Демирал, 52 (4:0). Кочорашвили, 64 (4:1)
Туркия: Угуржан Чақир, Мериҳ Демирал, Абдулкарим Бардакчи, Эрен Элмали, Мерт Мўлдур, Ҳоқон Чалхонўғли (Ўзжан, 78), Исмоил Юксек, Арда Гулер (Оркун Кўкчи, 68), Кенан Йилдиз (Ферди Кадиўғли, 83), Юнус Оқгун (Бариш Йилмаз, 68), Карим Оқтуркўғли (Ўғуз Ойдин, 78)
Гуржистон: Мамардашвили, Гогличидзе, Лочошвили, Гочолеишвили, Какабадзе, Меквабишвили, Кочорашвили, Китеишвили (Гагнидзе, 65), Кварацхелия, Давиташвили (Лобжанидзе, 72), Микаутадзе (Зивзивадзе, 46)
Огоҳлантиришлар: Карим Оқтуркўғли, 74 – Кочорашвили, 84