Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Транспортдан фойдаланиш стикерини сохталаштириш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади – ИИВ
Ҳозирча автотранспорт воситасидан фойдаланиш имконини берувчи стикерларни сохталаштириш ҳолати аниқланмади, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Фото: Kun.uz
Бу ҳақда бугун, 30 март куни АОКА қошидаги махсус штабда ташкил этилган онлайн брифингда ИИВ матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов маълумот берди.
«Агар ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари сохта стикерлардан фойдалаётган ҳайдовчини аниқласалар, улар Жиноят кодексининг 228-моддасига биноан, сохта ҳужжат тайёрлаш ва ундан фойдаланганлик учун жавобгарликка тортилади», – деди Шоҳруҳ Ғиёсов.
Унинг айтишича, ҳозиргача бундай сохталаштириш ҳолатлари аниқланмаган.
ИИВ матбуот котиби фуқароларни ҳам бу каби ноқонуний ҳолатларни аниқлаш ва жамоатчилик назоратини ўрнатишда фаол бўлишга чақирди.
Жиноят кодекси, 228-модда: Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш
Сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатлар тайёрлаши ёки расмий ҳужжатларни қалбакилаштириши ёхуд бундай ҳужжатларни сотиши, шундай мақсадларда корхона, муассаса ёки ташкилотнинг қалбаки штамплари, муҳрлари, бланкаларини тайёрлаш ёхуд сотиш –
БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, –2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳужжатнинг қалбаки эканини била туриб, ундан фойдаланиш –
БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 2 йилгача озодликни чеклаш ёки 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларида шахсий автотранспортдан фойдаланиш чеклови 20 апрелгача амал қилиши белгиланган.
Мавзуга оид
19:02 / 01.04.2026
“Техпаспорт”нинг амал қилиш муддати 2026 йил 1 апрелдан кейин олинган гувоҳномаларга тааллуқли бўлади
10:09 / 31.03.2026
Сурхондарёда пенсионерлар иштирокидаги наркогуруҳ фош этилди
15:37 / 19.03.2026
Қирғизистонда Қамчибек Ташиев ИИВда сўроқ қилинмоқда
14:51 / 17.03.2026