Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пойтахтда наркотик савдоси билан шуғулланган онлайн тармоқ фош этилди
Тошкент шаҳрида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг кўламли тадбирлари доирасида Telegram орқали наркотик ва психотроп моддалар савдоси билан шуғулланган онлайн тармоқ фаолияти фош этилди. Ушбу наркодўкон махсус бот орқали ишлаган бўлиб, унга 1500 дан ортиқ фойдаланувчи уланган.
Фото: ИИББ
Оператив тадбир давомида тармоқ ташкилотчиси — 2003 йилда туғилган Руслан исмли фуқаро қўлга олинди. Унинг яшаш манзили кўздан кечирилганда, изолентага ўралган бир неча ўрамлар, zip-пакетлардаги оқ кукунсимон моддалар, “гашиш” ҳамда бошқа турдаги наркотик воситалар, шунингдек, магнитлар ва қоплаш воситалари топилиб, ашёвий далил сифатида мусодара қилинди.
Текширув давомида ушбу тармоқ орқали наркотикларни тарқатиш билан шуғулланган Елена ва Валерий исмли шахслар ҳам аниқланиб, қўлга олинди. Жами еттита манзил текширилиб, 15 грамм мефедрон, 50 грамм гашиш ва каннабис мойи асосида тайёрланган моддалар, шунингдек, бир нечта мобил телефон ва ноутбук мусодара қилинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:23
Тадбиркорнинг “белини синдириш” — Тошкентда пешлавҳалар билан нима бўляпти?
10:40
Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
22:11 / 16.03.2026
Депутат Тошкентда тадбиркорларга тегишли реклама ва пешлавҳаларни мажбурий демонтаж қилинишини қоралади
14:31 / 16.03.2026