Ўзбекистон | 14:18 / 20.03.2023
14214
2 дақиқада ўқилади

Машҳурларнинг ўзгаришлар ҳақида ҳикоялари: Гулистондаги “Конституция ўзимизники” тадбиридан репортаж

Болалар меҳнатининг тугатилиши, валюта бозоридаги эркинлашув, ОАВ мустақиллиги, оқловлар... Бу ислоҳотлар Гулистон шаҳрида ўтказилган “Конституция ўзимизники” тарғибот тадбирининг асосий мавзулари бўлди.

Байрам концерт дастури форматида ўтказилган тадбирдан шу йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумдаги фаолликка чақириқлар, таниқли санъат намоёндалирининг чиқишлари, сиёсат ва санъат вакилларининг таъсирли ҳаётий ҳикоялари ҳам ўрин олди.

Дастур давомида Шавкат Мирзиеёвнинг президентлик лавозимига келганидан сўнг амалга ошган айрим ислоҳотлар болалар ва таниқли актёрлар ижросидаги саҳна кўринишлари орқали намойиш этилди.

Хусусан:

  • болалар меҳнатига барҳам берилиши;
  • “оқ олтин”нинг таълимдан устун қўйилиши ортидан йилларки далаларда пахта терган ўқитувчиларнинг бу мажбуриятдан озод этилиши;
  • пластик карточка маблағларини нақдлаштиришдаги сарсонгарчиликнинг тугатилиши;
  • оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлашиши ҳақидаги намойишлар тадбирнинг кульминацион чиқишлари бўлди.

Шунингдек, таниқли актёр Матёқуб Матчонов ҳам тадбирдаги чиқишида қамоқда ўтказган кунларини эслаб, у ерда кўрганларини душманига ҳам раво кўрмаслигини айтиб ўтди.

Олдинроқ шундай тадбирлар Фарғона ва Андижон вилоятларида ҳам ўтказилганди.

Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича тарғибот тадбирлари республиканинг барча ҳудудларида ўтказилиши режалаштирилган. 

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди