“Устувор вазифам - талабаларга тарбия соатини ўтадиганлар эмас, етук мутахассислар дарс беришини таъминлаш” – Алишер Қодиров
20 сентябрдан Ўзбекистон президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқотига расман старт берилди. “Миллий тикланиш” партиясидан президентликка номзод Алишер Қодиров ўз сайловолди тарғибот ишларини Самарқанд ва Жиззах вилоятларидан бошлади.
Қодиров 22 сентябрь куни жиззахлик сайловчилар билан учрашувда ўз сайловолди дастурида кўзда тутилган таълим-тарбия сифатини янада самарали йўлга қўйиш учун амалга ошириладиган ислоҳотлар ҳақида гапирди. Номзод хусусий таълимни ривожлантириш фондини ташкил этиш ҳақида таклиф берди.
“Мактаб шароитларини зўр қилиб қўйганимиз билан, ўқитувчиларни рози қилолмасак кўзлаган натижага эришолмаймиз. Келажак таълимдаги хатоларни кечирмайди.
Номзод сифатидаги энг устувор вазифам – боғчада тарбиячилар, мактабда ўқитувчиларнинг янги авлодини яратиш. Олийгоҳларда талабаларга тарбия соатини ўтадиганлар эмас, ўз соҳасининг етук мутахассислари дарс беришини таъминлашдир”, деди Алишер Қодиров.
У келгусида педагогларни тайёрлаш тизимини ва олийгоҳларини тубдан ўзгартиришни, ўқитувчиларни педагогик қобилиятларини ҳам баҳолаш лозимлигини айтди.
“Педагоглар бу худди чегараларни қўриқлаётган аскарларга ўхшайди. Aскар чегарани ташқи душманлардан қўриқласа, педагог болаларимиз онгини бузғунчи ғоялардан қўриқлайди. Нима учун аскарни минг чиғириқдан ўтказиб танлаймиз-у, педагог бўлмоқчи бўлганларни паст балл олса ҳам ўқишга қабул қилаверамиз? Нима учун педагогик қобилияти бўлмаганларга фарзандларимиз келажагини топширишимиз керак?” деди у.
Номзоднинг ишончли вакилларидан бири дастурда белгиланган энг муҳим янгиликлардан бири – педагог ходимларга 50 ёшдан пенсияга чиқиш ҳуқуқининг берилиши эканлигини маълум қилди.
Мавзуга оид
18:21 / 11.11.2024
Алишер Қодиров ЛГБТ тарғиботини тақиқловчи қонун ишлаб чиқилишини маълум қилди
15:34 / 20.10.2024
Россиялик депутат Ўзбекистон фуқароларига виза режимини жорий этишга чақирди. Жамоатчилик бунга жавоб қайтарди
18:04 / 05.09.2024
“Миллий тикланиш” партияси ўзининг сайловолди дастурини эълон қилди
16:23 / 29.08.2024