Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ҳар минг оиладан 175 таси ажрашади – тадқиқот
Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажрашишлар сони кўплиги кузатилмоқда.
2025 йил ҳолатига кўра, Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги коэффициенти 175,6 промиллени ташкил этди. Бу 1000 та никоҳга ўртача 175 та ажрим тўғри келишини англатади.
Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти таҳлилларига кўра, мазкур кўрсаткич халқаро миқёсда паст бўлиб, Ўзбекистондаги ажримлар даражаси кўплаб бошқа давлатларга нисбатан «анча кам эканини» кўрсатади.
Хусусан, никоҳ барқарорлиги коэффициенти Молдовада – 642,7, Озарбойжонда – 431,9, Қозоғистонда – 328,2, Қирғизистонда эса – 289,6 промиллени ташкил этади.
“Таҳлиллардан кўринадики, Ўзбекистонда ажримлар даражаси халқаро кўрсаткичларга нисбатан анча паст бўлиб, бу жамиятда оилавий қадриятлар устувор эканини ва никоҳлар барқарорлигини кўрсатади”, дейилади хулосада.
Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги юқори даражада сақланиб қолмоқда. Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида эса ажримлар нисбатан юқорироқ экани кузатилмоқда.
Мавзуга оид
18:07 / 07.03.2026
Андижонлик қиз келинлик уйига 800 та китобдан иборат сеп билан борди
15:20 / 03.02.2026
Ижтимоий реестрдаги оилалар учун индивидуал режа ишлаб чиқилади
14:44 / 03.02.2026
Камбағаллик чегарасидаги оилалар алоҳида тоифага ажратилади
10:21 / 30.01.2026