Порошенко Украинада ҳарбий ҳолат жорий этилганини изоҳлади ва сафарбарлик ҳақида гапирди
Украина президенти Пётр Порошенконинг маълум қилишича, мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этилиши Киев томонидан ҳужумкор амалиётлар ўтказилишига олиб келмайди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, бу Донецк ва Луганск областларининг муайян ҳудудларидаги тўқнашув чизиғида мавжуд ҳолатни ўзгартирмайди.
«Ҳарбий ҳолатнинг жорий этилиши Украина қандайдир ҳужумкор ҳаракатларни амалга оширишидан дарак бермайди», - деди у.
Бундан ташқари, Порошенконинг аниқлик киритишича, ҳарбий ҳолат жорий этилиши фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари чекланишини назарда тутмайди.
Шунингдек, Украина президенти Пётр Порошенконинг маълум қилишича, мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этилиши зудлик билан сафарбарлик амалга оширилишини ҳам англатмайди.
Шу билан бирга, унинг аниқлик киритишича, биринчи навбатдаги захира билан тегишли ишлар олиб борилади.
«Биз давлатни ҳимоя қилиш учун барча чораларни қисқа вақт ичида амалга оширишимиз зарур», - деди Порошенко.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Керч бўғозига Украинадан қўшимча кемалар, Россиядан самолётлар йўлланганди.
Мавзуга оид
22:59 / 26.11.2024
Украина – Жанубий Корея: кутилмаганда пайдо бўлган иттифоқ
19:07 / 26.11.2024
Украина армиясига ёлланган британиялик Россияда асирликка тушди
17:41 / 26.11.2024
«Путин доим ҳужумга тайёр, Трамп – табиатан девелопер». Меркелнинг мемуаридан парчалар
13:20 / 26.11.2024