Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Арманистонга Россияга энергетик қарамликдан қутулиш учун 9 млрд доллар ажратади
9 феврал куни АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Ереванда Арманистон ҳукумати раҳбари Никол Пашинян билан ядро энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битимни имзолади.
Келишув Америка компанияларига Арманистонга ядровий технологиялар, шунингдек, ёқилғи ва хизматларни экспорт қилиш имконини беради. Бундан ташқари, АҚШ компаниялари мамлакат электр энергиясининг қарийб 40 фоизини таъминлайдиган Арманистон АЭСни кичик модулли реакторларга алмаштириш бўйича танловда иштирок этиши мумкин бўлади.
Вэнс Арманистонга икки босқичда жами тўққиз миллиард доллар сармоя киритилишига ваъда берди, деб хабар бермоқда Арманистоннинг «Арка» агентлиги. Бу Арманистонга Россия ядро энергетикасидан воз кечиш имконини беради, деб ёзади Bloomberg.
Вэнснинг Ереванга ташрифи олдидан Арманистон вакиллари «Росатом» раҳбарияти билан учрашган. Россия давлат корпорацияси Арманистонга «ҳар томонлама ҳамкорлик»ни ваъда қилди.
Арманистон Россия амалда Ереванни Боку билан можарода қўллаб-қувватлашдан бош тортганидан кейин АҚШ ва Европа Иттифоқи билан кўпроқ ҳамкорлик қилишга қарор қилди. 2025 йилда Арманистон парламенти мамлакатнинг Европа Иттифоқига киришини бошлаш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Ўшанда Арманистон АҚШ билан Стратегик шериклик тўғрисидаги хартияни имзолаганди. Россияда эса сўнгги йилларда Арманистон ҳукумати бир неча бор танқид қилинди.
Мавзуга оид
10:00 / 29.03.2026
Лихачёв айтган триллионлар ва бюджет гарданидаги футбол — ҳафта дайжести
17:20 / 28.03.2026
АЭСда водородли портлашдан ҳимоя қоидалари тасдиқланди
20:56 / 25.03.2026
Ўзбекистонда кичик АЭС қурилиши Россия компанияларини 2 триллион рублгача буюртмалар билан таъминлайди – Лихачёв
17:34 / 24.03.2026