Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон — БАА футбол учрашуви сабаб «Бунёдкор» стадиони яқинидаги кўчаларда ҳаракат чекланади
Футбол бўйича Ўзбекистон ва БАА учрашуви сабаб соат 22:00 гача Тошкентнинг Чилонзор, Чўпонота ва Бунёдкор кўчасининг бир қисмида транспорт ҳаракати чекланади.
15 октябр куни Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида футбол бўйича мусобақа ўтказилиши муносабати билан Чилонзор туманидаги баъзи кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади, дея хабар бермоқда пойтахт ЙҲХБ.
Кўча ва чорраҳалар:
- Чилонзор кўчасининг Муқимий кўчасидан, КХАЙ кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;
- Чўпонота кўчасининг Арнасой кўчасидан, Бунёдкор кўчаси чорраҳасигача бўлган қисми;
- Бунёдкор иккинчи даражали кўчасининг Чўпонота кўчасигача бўлган қисми.
Чеклов 16:00 дан соат 22:00 гача давом этади.
«Юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз», – дейилади ЙҲХБ хабарида.
Мавзуга оид
15:56 / 10.10.2024
Ўзбекистон — Эрон ўйини сабабли «Бунёдкор» стадиони яқинидаги кўчаларда ҳаракат чекланади
21:22 / 17.03.2023
“Муаммонинг ечими бор” – эртанги финал ва чипта бизнесидаги олибсотарлар ҳақида
18:45 / 17.03.2023
«Ҳар баҳорда шу бўлар такрор» — финал чипталари қўлга чиқиб кетган
10:01 / 19.06.2022