10 октябр куни Ўзбекистон ва Эрон ўртасида футбол бўйича мусобақа ўтказилиши муносабати билан Чилонзор туманидаги баъзи кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ хабар қилди.
Кўча ва чорраҳалар:
- Муқимий ва Чилонзор кўчалари чорраҳасидан, Чилонзор ва КҲАЙ кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;
- Муқимий ва Арнасой кўчалари чорраҳасидан, Чўпонота ва Арнасой кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;
- Бунёдкор иккинчи даражали кўчасидан Чўпонота кўчасигача бўлган қисми.
Чеклов соат 16:00 дан соат 22:00 гача давом этади.
«Юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз», — дейилади ЙҲХБ хабарида.
Бундан аввалроқ Тошкент шаҳри ИИББ футбол мухлисларини «Бунёдкор» стадионида бўладиган учрашувига эртароқ келиш ва жамоат тартибини сақлашга чақирганди. ЎФА мухлисларга майдонга тушиш қатъиян ман этилганини эслатган.











