Спорт вазирлиги ва туризм қўмитаси бирлаштирилади, унга Абдуҳакимов раҳбарлик қилади
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан бирлаштирилади, унга Азиз Абдуҳакимов раҳбар бўлади.

Президент Шавкат Мирзиёев давлат дастурига бағишланган видеоселекторда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг ҳисоботини тинглагач, спорт соҳасига ҳам тўхталиб ўтди ва спорт вазирлиги ҳамда туризм қўмитаси бирлаштирилишини маълум қилди.
«Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда туризм ривожлантириш қўмитаси бирлаштирилади. Янги тизимга Азиз Абдуҳакимов раҳбар бўлади. Чунки тизим ислоҳотларга муҳтож. Мана, Тошкент шаҳридаги спорт комплексларини олайлик. Уларнинг фойдали иш коэфиценти 50 фоизга ҳам етмайди. Халқимиз саломатлиги учун бу соҳага алоҳида эътибор зарур», дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилдан буён спорт вазири сифатида ишлаб келган Дилмурод Набиев 2021 йил январида лавозимидан озод этилганди.
Муқаддам Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритган Азиз Абдуҳакимов 2014-2017 йилларда меҳнат вазири сифатида ишлаган, 2017 йилдан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси бўлган, 2018 йилнинг майида бош вазир ўринбосари – Туризм, таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари лавозимига тайинланган, кейинроқ ҳукумат тузилмасидаги ўзгаришлардан кейин у фақат туризм соҳасига қарайдиган бўлганди.
2019 йилнинг январида унга Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» Халқаро туризм университети ректори вазифасини бажариш юклатилганди.
2020 йилнинг 30 январида у Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси этиб сайланганди.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Олимлар сунъий интеллектни имо-ишораларни танишга ўргатди
Фан-техника | 01:09
-
Осиё Кубоги U-17. Ўзбекистон БААни мағлуб этиб, яримфиналга йўл олди
Спорт | 00:18
-
Трамп космик тадқиқотлар бюджетини икки баробарга қисқартиришга қарор қилди
Жаҳон | 23:45 / 13.04.2025
-
NYT: Маск департаменти АҚШ бюджети харажатларини қисқартиришдаги ўз муваффақиятини ошириб кўрсатмоқда
Жаҳон | 23:25 / 13.04.2025
Мавзуга оид

19:01 / 05.04.2025
“Ҳар қандай лойиҳани, албатта, экологик экспертизадан ўтказамиз” – экология вазири АЭС ҳақида

15:48 / 08.02.2025
Президент Аи-80дан воз кечиш ва аҳолини арзон ёқилғи билан таъминлаш топшириғини берди

16:12 / 20.12.2024
Чиқиндиларни бошқариш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳаси қабул қилинди

09:24 / 12.12.2024