Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига янги бошлиқ тайинланди
Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига янги раҳбар тайинланди.
Фото: ИИББ
Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йиғилишида ташкилий масала кўрилди.
Хабарга кўра, Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига полковник Азиз Садиров тайинланди.
Йиғилишда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи полковник Шерзод Ибрагимов, вилоят ИИББ бошлиғи генерал-майор Тоҳир Арипов ҳамда шахсий таркиб иштирок этди.
Қайд қилинишича, Тошкент шаҳрини вилоятлар билан боғловчи йўллар Тошкент вилояти ҳудудидан ўтиши, мазкур йўлларда транспорт воситаларининг серқатновлигини инобатга олган ҳолда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни янада жадаллаштириш лозимлиги таъкидланиб, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят автомобил йўлларида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари юзасидан танқидий тарзда сўз юритилган.
Мавзуга оид
20:48
Тошкентда автобуслар учун яна 16 та йўналиш ташкил этилиб, 70та янги бекат қурилади
22:00 / 23.04.2026
Президент Тошкентдаги Боғимайдон маҳалласида бунёдкорлик ишлари билан танишди
20:12 / 23.04.2026
Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманидаги гастрономик туризм кўчаси фаолияти билан танишди
17:48 / 23.04.2026