Ўзбекистонда янги ҳарбий-академик лицейлар ташкил этилди

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Қарорга мувофиқ, Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси таркибида қуйидаги принципиал янги “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейлари ташкил этилди:
Фарғона “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи (Мудофаа вазирлиги таркибида);
Қибрай “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи (Давлат хавфсизлик хизмати таркибида);
Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи (Ички ишлар вазирлиги таркибида);
Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи (Миллий гвардия таркибида);
Шаҳрисабз “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи (Фавқулодда вазиятлар вазирлиги таркибида).
Қарор билан шунингдек, қуйидагилар тасдиқланди:
Принципиал янги “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейларини ташкил этиш ва уларнинг ўқув-тарбиявий жараёнини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури;
“Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи тўғрисидаги низом;
Ҳарбий-академик лицейнинг намунавий ташкилий-штат тузилмаси;
Ҳарбий-академик лицейларга бириктирилган олий, олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг рўйхати.
Янги шакллантирилаётган “Темурбеклар мактаблари”га қабул ва ўқитиш 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
«Америка Овози» келаси ҳафтада эшиттиришларини давом эттириши мумкин
Жаҳон | 19:51
-
Украина Қора денгиз устида Россиянинг Су-30 қирувчи самолётини уриб туширди
Жаҳон | 19:15
-
Жамиятда журналист меҳнати ҳурмат қилинадиган муҳитни сақлаб қолиш муҳим — Шерзод Асадов
Ўзбекистон | 18:12
-
Дунёдаги энг катта тўғон Ернинг айланишини секинлаштирди
Жаҳон | 18:01
Мавзуга оид

18:20 / 21.07.2024
Темурбеклар мактаби битирувчилари учун алоҳида қўшимча квота ажратилади

11:26 / 31.10.2023
“Темурбеклар мактаби”га аёллар ҳам қабул қилинади

15:01 / 21.09.2023
Максимал балл тўплаб контрактга кирган талабалар грантга ўтказилади

17:14 / 23.08.2023